UZ

Сўнгги янгиликлар

18:58"Тайсон учун бу жанг хавфли бўлади" - Оскар де ла Хойя 0 18:37"Чемпионга ўхша". Волкановски Топурияга мурожаат қилди 0 18:15Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ 0 17:52Диёра Келдиёрова: “Бор эътиборим Париж-2024 медалига қаратилган” 0 17:27UFC Машрабжон Рўзибоевга жанг таклиф қилган 0 17:04Ажойиб! Бадиий гимнастикачиларимиз гуруҳ машқида Париж-2024 йўлланмасини қўлга киритишди 0 16:48"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди 0 16:25Жозе Альдо нима учун ММАдаги фаолиятини тиклагани сабабини айтди 0 16:18Душанбе "Катта Дубулға" турнирига қуръа ташланди 0 16:02Париж-2024: Россиялик волонтёрлар учун аккредитацияга рад жавоби берилди 0 15:41Чарльз Оливейра Жастин Гэтжи билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 15:20Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдиндан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 14:56Шахмат бўйича Ўзбекистон Олий лигаси якунланди: 15 минг доллар кимга насиб қилди? 0 14:35Муроджон Аҳмадалиев АҚШга йўл олди (ФОТО) 0 14:14Райан Гарсия допинг билан боғлиқ хабарга муносабат билдирди 0

30 ноя 16:03
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Ҳумо Арена"да ўтказиладиган профессионал бокс оқшоми жуфтликлари маълум

Хабарингиз бор, 2 декабрь куни пойтахтимиздаги муҳташам "Ҳумо Арена" саройида узоқ кутилган профессионал бокс кечаси бўлиб ўтади.

LIFT промоутерлик компанияси ташкил этилаётган бокс оқшомининг марказий жанги биринчи ўрта вазн (69.85 кг) тоифасида Рио Олимпиадаси чемпиони Фазлиддин Ғоибназаров (10-1-0; 6 КО) ҳамда Жамшид Каримов (10-0-0;7 КО) ўртасида ўтказилади. Ушбу жанг 10 раунд этиб белгиланган. 

Оқшомнинг сo-main event жанги биринчи яримўрта вазн (63,5 кг) тоифасида Ованнес Бачко (Арманистон) Маркос Гонсалес Барраз (Мексика)га қарши рингга кўтарилади. Ўн раунд этиб белгиланган жанг ғолиби қитъалараро WBA камари учун кечади. Яна бир қизиқарли жанг Жоно Кэрролл (Ирландия) ва Жеймс Чережи (Руминия) ўртасида ўтказилади. 

Хабарингиз бор, 13 август куни "Ҳумо Арена"да 8 нафар боксчи ўртасида кичик гран-при турнири бошланганди. Ўшанда Шоҳруҳ Кенжаев Аббосхон Йўлдошевни, Мужибулло Турсунов Раҳматилло Шариповни, қозоғистонлик Нурим Дилшад қирғизистонлик Дастанбек Иманказиевни, Фарруҳ Арслонов

Тимур Абдураҳмоновни мағлубиятга учратиб, 1/2 финалга йўл олганди. Бугун айнан шу босқичга қуръа ташланади.   

Қолган жуфтликлар:

Енгил вазн (60 кг, 6 раунд). Ион Костин (Руминия) - Александру Ионита (Руминия) 

Ўрта вазн (72,57 кг, 6 раунд). Жакипбек уулу Жаркинбек (Қирғизистон) - Берекет Таиров (Қозоғистон)

Ўрта вазн (72,57 кг, 6 раунд). Довуд Маҳкамов (Тожикистон) - Нурта Карассавев (Қозоғистон) 

Ўрта вазн (72,57 кг, 6 раунд). Суҳроб Қаюмов - Асилбек Ваҳобов

Ўрта вазн (72,57 кг, 6 раунд). Анвар Турапов - Исломбек Мўминов    


Эртага, 1 декабрь куни соат 11:00 да Face to Face маросими, 2 декабрь соат 18:00 да бевосита профессионал бокс кечаси бўлиб ўтади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг