UZ

Сўнгги янгиликлар

16:05Чироқчида белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказиляпти + ФОТО 0 15:44Нокаутли ғалабалар бўйича UFC рекорчиси фаолиятини якунлади 0 15:23Диёра Келдиёрова Kodokan International марказидаги машғулот йиғинини якунлади 0 15:02"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?! 0 14:39Бетербиев Бивол билан жанг қолдирилиши ҳақида: "Шифокорлар туриб олишди" 0 14:17Бугун Goygol Cadet European Cup турнирида яна икки ёш дзюдочимизга мухлислик қиламиз 0 13:55Бивол Бетербиев билан қодирилган жанг ҳақида фикр билдирди 0 13:31Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди! 0 13:10Жонс октагонга қайтиш санаси ҳақида гапирди 0 12:48Австрия ва Швейцария қўшҳоким, Ўзбекистон эса... 0 12:27WBO Oriental камари соҳиби Олимжон Назаров ҳамда Абдурасул Исмоилов тарозидан ўтишди, бугун Кореяда жанг + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 12:25Дмитрий Бивол 1 июнь куни энди кимга қарши жанг қилиши маълум бўлди 0 12:02«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин 0 11:39Тайсон Фьюри Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб келди + ФОТО 0 11:17UFC 301 турнирида бонус қўлга киритган спортчилар номи аниқ бўлди 0

09 фев 20:28
Янгиликлар

Футбол

Ибрагимович "Милан"да камбэк қилишга тайёр

Златан Ибрагимович жароҳатлар туфайли 11 ойлик танаффусдан кейин қайтишга тайёр эканини билдирди.

"Милан"нинг 41 ёшли швециялик ҳужумчиси интервью берди ва қуйидаги фикрларни билдирди:

"41 ёшда ҳам ёзишим керак бўлган саҳифаларим кўп, чунки малака йўқолмайди, жисмоний имкониятлар ўзгаради, жисмоний тайёргарлик бошқача бўлади, бироқ сифат йўқолмайди, у қоладиган нарса. Менинг ҳолатимда у ўзгармайди. Мен буни сўзда эмас, майдонда кўрсатаман. Ҳар куни ўз истеъдодимни катта иштиёқ билан намойиш этмоқчиман.

Танқид? Бу нормал ҳолат. Агар сизни танқид қилишмаса, сиз энг юқорида эмассиз. 25 йилдан бери мени танқид қилишади, чунки биринчи ўриндаман, бунга кўникиб қолганман. Бу худди ёнилғини оловга сепгандек, олов билан ўйнасанг, ўзинг куясан. Мен майдонга ҳайрия учун қайтишни истамайман, агар мен майдонга чиқсам, натижа келтириш учун, ҳар доим қилиб юрган ишим учун қайтаман. Акс ҳолда, бу мен учун чақириқ бўлмасди, уйда ўтириб болаларим билан ўйнардим.

41 ёшдаман ва мен "Милан" учун ўйнайман, энг юқори поғонадаман. Ўз қарашларимни бошқаларга ўтказмоқчиман, ўзим учун эмас, улар учун шу ердаман. Менга қолса, ҳозир оролда бўлардим".

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг