UZ

Сўнгги янгиликлар

15:04Самарқандда триатлон ва пара триатлон бўйича Жаҳон кубоги бошланмоқда 0 15:04Мераб Двалишвили таксида автофалокатга учради + ФОТО 0 14:43Альдо UFC билан шартномасини узайтириши мумкин 0 14:22Халеп Париж турниридаги учрашувини якунига етказа олмади 0 14:01Евро-2024 учун илк терма жамоа якуний таркибини эълон қилди 0 13:40Олимпиада олтини ёки мутлақ чемпионлик? Усик учун қайси бири муҳим? 0 13:19Зверев Рим "Мастерс" 1/2 финалига чиқди 0 12:58Бугун "Элорда Кубоги"да 1/2 финал жанглари ўтказилади, рингга чиқадиганлар орасида Олимпиада лицензиантимиз ҳам бор 0 12:37Франция клуби тарихида илк бор ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритди 0 12:16Спортчилар ижтимоий тармоқларда (соғинганлар учун) 0 11:55Бугун Хабаровскдаги турнирда 4 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 11:34Даниэль Коллинз Азаренкодан устун келди 0 11:13Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади 0 10:52Чимаевнинг дўсти Майк Тайсон билан бир оқшомда жанг қилади + ПОСТЕР 0 10:31Беш нафар боксчимиз “Элорда кубоги” 1/2 финалида! 0

26 июл 07:39
Янгиликлар

Дзюдо

Икки нуфузли мусобақа олдидан дзюдочиларимиз билан учрашув ўтказилди

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов терма жамоа мураббийлари ва дзюдочилари билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида ўтган учрашувнинг асосий мавзуси август ойида дзюдочиларимизни кутиб турган икки асосий мусобақага тайёргарлик ҳақида бўлди.

 4-7 август кунлари Қозоғистон пойтахти Нур-Султан шаҳри катталар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилса, 15-17 август кунлари Ислом Бирдамлик ўйинлари дастуридан ўрин олган дзюдо мусобақаси бўлиб ўтади. Ҳар иккала мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари тўлиқ таркибда иштирок этади. 

Илиас Илиадис мураббийлигидаги Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси ушбу нуфузли мусобақаларга Грузиянинг тоғли Бакуриани шаҳрида тайёргарлик кўрди. Марко Шпитка бошчилигидаги аёллар терма жамоамиз эса айни пайтда Исроилнинг Тель-Авив шаҳрида ташкил этилган халқаро ўқув-машғулот йиғинида тайёргарликни маромига етказяпти. Улар билан ҳам МОҚдаги учрашув чоғида ZOOM платформаси орқали боғланиб, мусобақаларнинг аҳамияти тушунтирилди.

Учрашувда Азизжон Камилов ҳар иккала мусобақа нафақат Ўзбекистон дзюдо федерацияси, балки мамлакатимиз спорти учун ҳам ўта муҳимлигини таъкидлади. Айниқса, дзюдочиларимиз ўз тарихида бешинчи бор ташкил этилаётган Ислом Бирдамлик ўйинларидаги иштироки билан Ўзбекистон спорт делегациясининг умумий муваффақиятига катта ҳисса қўшишлари керакли айтилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг