UZ

Сўнгги янгиликлар

13:55Йўғе?! Райан Гарсия Энтони Жошуа билан жанг қилиш истагида 0 13:29Медведевнинг Мадрид "Мастерс"даги юриши бошланди 0 13:05UFC: "Ўзбекистон, сенда ғолиб бор" 0 12:38Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди 0 12:17WBA Кроуфорд - Мадримов жангига оид яна бир янгиликни эълон қилди 0 11:55Шунақаси ҳам бўлар экан: 0:17 дан сўнг Кувайт Ўзбекистон билан ўйинни давом эттиришни истамади 0 11:33Бугун бокс бўйича Осиё чемпионатида 6 нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилади 0 11:10"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қила олмади 0 10:47Энтони Жошуа сентябрь ойида кимга қарши жанг қилмоқчи эканлигини айтди 0 10:24Мадрид. Надаль иккинчи даврада ҳам ғалабага эришди 0 10:01Бокс. Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатини ғалабалар билан бошладик 0 09:38Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди 0 09:17Кёртис Блэйдс UFC чемпионини жангга чорлади 0 08:45UFC собиқ чемпиони Алжемейн Стерлинг ҳамюртимиз Богдан Гусковнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 08:12Царукян Макргегор - Чендлер жангига тахмин билдирди 0

24 окт 09:00
Янгиликлар

Бошқалар

Илк бор голбол бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди

Юртимизда паралимпия спорт турлари географиясини янада кенгайтириш, айниқса жамоавий спорт турларини ривожлантириш Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасининг асосий мақсадидан бири ҳисобланади.

Бу борада белгиланган чора-тадбирлар асосида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 21-23-октябрь кунлари хира ва заиф кўрувчи ҳамда кўзи ожиз спортчилар ўртасидаги голбол бўйича илк бор Ўзбекистон чемпионати ташкил этилди. Мусобақада юртимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 10 та жамоа ғолиблик учун баҳс олиб борди.

Қизғин ва муросасиз курашларга бой ўтган мусобақа якунида ғолиблик Тошкент шаҳри жамоасига насиб этди. Кучли учликдан эса Тошкент ҳамда Қашқадарё вилояти жамоалари жой олди.

Мусобақанинг тантанали тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон кўзи ожизлар спорти федерацияси раҳбарияти иштирок этди. Ғолиб ва совриндор бўлган жамоалар эса ташкилотчилар томонидан медал, махсус диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Таъкидлаш керакки, ушбу мамлакат чемпионатида ўз иқтидорини намоён эта олган ҳамда кучлилар сафидан жой олган спортчилар келажакда голбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси таркибига киритилади ва халқаро мусобақаларда юртимиз шарафини ҳимоя қилади.



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг