UZ

Сўнгги янгиликлар

07:02Жасур Алижонов Маҳмуд Мурадовнинг UFC'дан кетгaнига муносабат билдирди 0 19:03Муҳаммад Жумаев Душанбе "Катта дубулға" турнирида бронза медалини қўлга киритди 0 18:52АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди 0 18:30Мана сизга «театр!» Гарсия Хейнини допинг эвазига таслим этдими?! (Мутолаа учун) 0 18:05Федор Емельяненко ҳам ўзини боксда синаб кўрмоқчи 0 17:40Дмитрий Бивол Саудия Арабистонида бошқа рақибга қарши жанг қилади 0 17:17Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо... 0 16:45Яна бир ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қиладиган бўлди 0 16:16Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистон тарихида Халқаро уста мақомини қўлга киритган илк аёл шахматчига айланди 1 15:40"Мен ортга қарамайман". Оливейра Гамротнинг чорловига жавоб қайтарди 0 15:21"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти 0 14:44Абдумалик Халоков устозига қимматбаҳо автомобил совға қилди + ВИДЕО 0 14:20"Бойсун баҳори" фестивали доирасида ўтказилган кураш мусобақаси ғолибига "Onix" автомобили топширилди + ФОТО 0 13:55UFC 301 турнири иштирокчилари вазн ўлчаш маросимида қатнашди. Бир нафар жангчининг соғлиғида жиддий муаммолар юзага келди ва... 0 13:28"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар... 0

24 фев 17:06
Янгиликлар

Спорт курашлари

Исломжон Баҳромов, Рустам Ассакалов, Маҳмуд Бахшиллоев олтин, Мўминжон Абдуллаев бронза учун гиламга чиқади

Истанбул шаҳрида эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича рейтинг турнири муросасиз курашлар остида давом этмоқда.

Қувонарлиси, кечки дастурда уч нафар юнон-рум курашчимиз нуфузли мусобақа медаллари учун гиламга чиқади. 63 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Исломжон Баҳромовдан сўнг Маҳмуд Бахшиллоев (67 кг) ва Рустам Ассакалов (97 кг) ҳам финал йўлланмасини қўлга киритишди. 

Энг тажрибали "классигимиз" ярим финалда норвегиялик Феликс Балдауфни 7-1 ҳисобида енгди. Унинг олтин медаль учун кечадиган беллашувдаги рақиби финляндиялик Арви Мартин Саволайнен бўлади.    

Маҳмуд Бахшиллоев эса ярим финалда туркиялик Фуркан Йилдизни 4-3 ҳисобида мағлубиятга учратди. Бухоролик полвонимиз финалда норвегиялик Мортен Торесенга қарши баҳс олиб боради. 

Учта Олимпиада иштирокчиси Мўминжон Абдуллаев эса кечки дастурда қозоғистонлик Алимжан Сиздиковга қарши бронза медали учун гиламга чиқади. У бироз аввал бронза йўлидаги ўтиш баҳсида финляндиялик Конста Маеинпаини 5-1 ҳисобида енгди.   

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг