UZ

Сўнгги янгиликлар

19:06IJF бош директори билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди 0 18:46Кормье Топурияни танқид қилди 0 18:25Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади 0 18:02Порье чемпионлик жангига ким билан тайёрланаётганини кўрсатди (ФОТО) 0 17:40Энди Руис: "Жошуа кучли жангчилар билан уришмайди" 0 17:17Тайсон Пол билан жангга қандай тайёргарлик кўраётганини айтди 0 16:38Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар 0 16:16Промоутер Жошуанинг навбатдаги жанги ҳақида гапирди 0 15:54Футболчиларимизнинг муваффақиятидан сўнг Париж Олимпиадасидаги лицензияларимиз сони қанчага етди? 0 15:31"Нокаутларга рухсат" - Тайсон ва Пол ўртасидаги жанг қоидалари маълум қилинди 0 15:10Роналдо "Крузейро"ни сотади 0 14:48Шон Портер Кроуфорд - Мадримов жанги учун тахминини айтди 0 14:25Мадрид. Арина Соболенко Коллинзнинг 15 та ўйинлик ғалабали серияcини тўхтатди 0 14:01Илия Топурия UFC 305 турнирида Алекс Волкановски билан жанг қилишдан бош тортди 0 13:40Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади 0

01 фев 09:02
Янгиликлар

Теннис

Истомин фаолиятини якунлаяптими?

Теглар :  Денис Истомин
Денис Истомин Olamsport.com сайти мухбирига қисқа интервью берди.

У 2-3 февраль кунлари "Дэвис кубоги" доирасида Ўзбекистон терма жамоасини Польшага қарши ўйинда сардор сифатида бошқаради.

Теннисчи мазкур ўйинлар олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Учрашув олдидан фикрларингиз қандай? Польша таркиби ва ўйинчилар ҳолати?

"Ҳа, Польша жуда жиддий жамоа. Улардаги биринчи рақамли теннсчи дунё рейтингида топ-10да туради. Биз учун жуда қийин ўйин. Лекин биз ўз йигитларимизга ва кучимизга ишонамиз. Ва айтишганидек: "ўз уйингда деворлар ҳам ёрдам беради". Ғалаба қозониш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз".

- Жамоанинг сўнгги ўйинларида сардор сифатида бошлаб чиқдингиз. Бу сафар ҳам капитан ролидамисиз?

"Бу ҳозирча сир бўлиб қолади".

- Ўз фаолиятингиз ҳақида нима дея оласиз? Бўлажак турнирлар ҳақида

"Йўқ, мен ҳали расман бўлмаса-да, фаолиятимни якунладим. "Дэвис кубоги"да ҳам ўйнасам, бу менинг сўнгги ўйинларим бўлади".

- Ўзбекистон терма жамоаси таркиби ҳақида нима дея оласиз?

"Йигитлар тайёр. Сергей Фомин Туркияда ўзининг шахсий мураббийи билан шуғулланди. Мавсум олдидан 2,5 ой машғулот ўтказди. Ҳумоюн Германияда машғулот қилиб, кейин Қатарда иккита турнирда иштирок этди ва бирида чемпион, иккинчисида вице-чемпион бўлди. Уларнинг иккиси ҳам яхши формада. Бундан ташқари, икки ёш теннисчимиз ҳам (Шин, Милушев) Туркияда шуғулланди. Ҳамма формада ва ўйинга тайёр", - деди Истомин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг