UZ

Сўнгги янгиликлар

13:40Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади 0 13:19Фрэнсис Нганну ўғли вафотидан кейин илк бор пост қолдирди 0 12:58Медведев Мадрид "Мастерс"да иродали ғалабага эришди 0 12:37Ислам Махачев BMF камари учун жанг қилмаслигининг сабабини айтди 0 12:16Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 11:55Самарқандда шинкиокушинкай каратэ бўйича Амир Темур Кубоги халқаро турнири бўлиб ўтди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 11:34Дастин Порьега Ислам Махачев билан жанг учун спаррингларда ким ёрдам бераётгани маълум бўлди + ФОТО 0 11:13Елена Рибакина Мадрид турнири 1/8 финалига чиқди 0 11:11Расман. Тарихда илк бор ўзбекистонлик жангчи UFC рейтингига киритилди! 0 10:52Муҳаммад Салоҳ келажаги борасида бир қарорга келди 0 10:31Велоспорт федерацияси Париж-2024 Олимпиадасида иштирок этиши мумкин бўлган номзодлар юзасидан расмий баёнот берди 0 10:10Богдан Гусков UFC чемпионлик камари учун жанг қилиш ниятида 0 09:49Mutua Madrid Open. Рақибасига битта гейм берган Свёнтек 1/4 финалда 0 09:28Шавкат Мирзиёев Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритган футболчиларимизга табрик йўллади 0 09:07IJF рейтинги янгиланди. Келдиёрова, Бобонов, Тўрабоев ўз ўрнида 0

28 дек 08:46
Янгиликлар

Шахмат

Жаҳон чемпионатининг учинчи кун баҳслари олдидан шахматчиларимиз нечанчи ўринларда боришяпти?

Шу кунларда Қозоғистоннинг Алмати шаҳри шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда.

Умумий мукофот жамғармаси 1 миллион АҚШ долларини ташкил этган жаҳон биринчилигининг иккинчи кунги баҳсларидан сўнг энг яхши натижани кутилганидек Нодирбек Абдусатторов қайд этиб турибди. 

Рапид йўналишида амалдаги жаҳон чемпиони, ўз унвонини ҳимоя қилаётган Нодирбек ўтказилган 9 партияда 7 очко жамғариб, 178 шахматчи орасида қўшимча кўрсаткичларга кўра 3-ўринни эгаллаб турибди. Иккинчи поғонада бораётган россиялик Владимир Федосеев ҳисобида ҳам 7 очко бор. 

Жаҳон тожи соҳиби Магнус Карлсен эса 7,5 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қиляпти. Абдусатторов 9 партиянинг 6 тасида ғалаба қозонди, икки бор дуранг ўйнади ва фақат норвегиялик Магнус Карлсенга имкониятни бой бериб қўйди. 


9-турдан кейин шахматчиларимиз эгаллаб турган ўринлар:

3. Нодирбек Абдусатторов - 7 очко

30. Нодирбек Якуббоев - 5,5 

79. Жавоҳир Синдаров -5

89. Шамсиддин Воҳидов - 4,5

115. Муҳиддин Мадаминов - 4

123. Жаҳонгир Воҳидов - 4 

142. Муҳаммадзоҳид Суяров - 3,5

161. Ҳумоюн Бегмуратов - 3


Аёллар ўртасида кеча 4 та партия ўйналди. Қизларимиздан энг яхши натижага Умида Омонова эришиб турибди. Кеча у 3 ғалаба ва бир дуранг натижа қайд этди. Омонова қўшимча кўрсаткичларга кўра 4,5 очко билан 89-поғонадан 40-ўринга кўтарилиб олди. 27-ўринни эгаллаб турган шахматчида ҳам 4,5 очко бор. 

Узоқ танаффусдан сўнг терма жамоага қайтган мамлакатимизнинг биринчи аёл гроссмейстери Нафиса Мўминова эса 8 имкониятдан 4 очко жамғарди ва қўшимча кўрсаткичларга кўра 98 иштирокчи орасида ҳозирча 44-поғонага жойлашган.  


Қизлар

40. Умида Омонова - 4,5 очко

44. Нафиса Мўминова - 4 

64. Афруза Ҳамдамова - 3,5

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг