UZ

Сўнгги янгиликлар

08:48Париж-2024 Олимпиадасида стол теннисчиларимиздан ҳеч ким бўлмайди 0 08:27Суперлига. Бугун Наманганда водий дербиси бўлиб ўтади 0 08:06Рим WTA 1000 турнири бош соврини кимга насиб этди? 0 07:45UFC Fight Night 241 турнирининг марказий жанги тўлиқ 5 раунд давом этди 0 07:24Бугун Жаҳон чемпионатининг илк куни 5 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз 0 07:03"Байер" мавсум стартидан бери 51 та мағлубиятсиз ўйин ўтказди. Олдинда иккита учрашув қолди 0 00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 3 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0

19 фев 19:57
Янгиликлар

Қиличбозлик

Жаҳон кубогида совриндор бўлган қиличбозларимиз иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди + ФОТО

Теглар :  Қиличбозлик
Хабар берганимиздек, куни кеча Жазоирда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон кубоги ўтказилиб, унда иштирок этган қизларимиз жамоавий йўналишда кумуш медаллар билан тақдирланган эдилар.

Бугун қаҳрамонларимизнинг ушбу муваффақияти шарафига матбуот-анжумани ташкил қилинди. Унда Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси мутасаддилари, Жаҳон кубогида совриндор бўлган қизларимиз Зайнаб Дайибекова, Севинч Исмоилова, Айсулу Уснатдинова ва Гулбону Есемуратова, жамоа мураббийи 3 карра Олимпиада чемпиони Владимир Назлимов ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.

“Бу натижамиз кўпчилик учун сюрприз бўлди. Биласизми, сюрпризни ҳам тайёрлай билиш керак. Спортчидаги жанговор ҳарактер ғалаба калитидир. Турнир ярим финалида Италия билан рўбаро келдик. Улар биздан техник ва тактик жиҳатдан бироз устундир, лекин ўз ҳарактеримиз билан якунда ғалабани илиб кетдик. Бизнинг фалсафа – рақиб томонда жанг қилиш ва уни ўша ерда мағлуб этиш. Келажакда Париж-2024 Олимпиадаси учун кучли жамоа шакллантиришни ва кейинги унда бу ёшларни чемпион қилишни ният қилганман. Бунинг учун раҳбарият томонидан барча шароитлар яратиб берилмоқда”, – деди сабля бўйича терма жамоамиз мураббийи Владимир Назлимов.


“Ярим финал беллашувини мен бошлаб бердим. Дастлабки жанг 5:1 ҳисобидаги ғалабамиз билан якунланди. Уёғига дугоналарим ғалабамизни давом эттиришди. Бу ҳали бошланиши. Олдинда камчиликларимиз устида ишлаб, жаҳон чемпионати ва Олимпия ўйинларида ҳам шундай муваффақият қозониш ниятимиз бор. Бизга шундай шароитларда шуғулланишимиз учун шароит яратиб бераётган муҳтарам президентимизга раҳмат”, – деди жамоа сардори Зайнаб Дайибекова.

Анжуман давомида журналистлар ўзларини қизиқтирган турли саволларга жавоб олишди. Шунингдек, жамоамиз мураббийи келгусидаги режалар, машғулотлар ҳақида тўхталиб ўтди.


“Бизда қаттиқ принципга асосланган тартиб бор. Машғулотларга 1 дақиқа ҳам кеч келиш ёки уни ўтказиб юбориш мумкин эмас. Эндиги мақсад АҚШда ўтадиган ёшлар ўртасидаги ЖЧга пухта тайёрланиш. Ишонч билан айта оламанки, бизда дунёдаги энг зўр тайёргарлик тизими йўлга қўйилган. Юқори натижа учун фақат озроқ халқаро тажриба орттириш керак. Масалан, қизларимиз орасида Жазоирда энди биринчи мусобақасида қатнашганлар ҳам бўлди. Бу мамлакатнинг кучли маданияти ва анъанаси бор. Ўзбекистонда доимо зўр қиличбозлар, зўр спортчилар бўлган. Вақтида Руфат Рисқиев билан бирга Олимпиадага тайёрланганмиз. Иккаламиз рингда ўзаро тажриба алмашган вақтларимиз ҳам бўлган”, – деди Владимир Назлимов.

Шу тариқа матбуот-анжумани қизиқарли савол-жавобларга бой ўтди. Эслатиб ўтамиз, 16 февраль куни ўтказилган мусобақада жамоамиз чорак финалда Миср, ярим финалда Италия вакилларини мағлуб этиб, ҳал қилувчи баҳсда франциялик тенгқурларига имкониятни бой беришган ва кумуш медаль билан тақдирланишган эди.

Матн: Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати

Анжумандан олинган суратларни томоша қилинг. 

ФОТО: Алимурод Мамадаминов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг