UZ

Сўнгги янгиликлар

13:00"Қирол қайтиши мумкин". Собиқ чемпион октагонга қайтишга шаъма қилди 0 12:39"Манчестер Сити" ёки "Арсенал". Бугун АПЛнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади 0 12:18Конор Макгрегор машғулот лагеридаги суратларни тақдим этди + ФОТО 0 11:57Қозоғистонлик жангчи икки ўзбек ММАчисига "вызов" ташлади 0 11:36Олимпиада-2024 лицензианти Бекзод Абдураҳмонов Парижга бормаслиги мумкин 0 11:15"Байер" раҳбарияти футболчиларга чемпионлик узуклари тақдим этди + ФОТО 0 10:54Усик Тайсон Фьюрининг реванш ҳақидаги сўровига 4 та сўз билан жавоб берди 0 10:33Усик — Фьюри жангининг ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма + ФОТО 0 10:12UFC Fight Night 241 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 09:51МЛС. Сўнгги дақиқаларда киритилган гол "Интер Майами"ни пешқадамга айлантирди 0 09:30Тайсон Фьюри: "Мен бу жангда ютқазмадим" 1 09:09UFC Fight Night 241 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 08:48Париж-2024 Олимпиадасида стол теннисчиларимиздан ҳеч ким бўлмайди 0 08:27Суперлига. Бугун Наманганда водий дербиси бўлиб ўтади 0 08:06Рим WTA 1000 турнири бош соврини кимга насиб этди? 0

02 мар 11:59
Янгиликлар

Қиличбозлик

Жаҳонга машҳур мураббий Чикинёв Ўзбекистон терма жамоасида иш бошлади

Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси таклифига кўра пойтахтимизга етиб келган эстониялик мураббий Игорь Чикинёв иштирокида матбуот анжумани ташкил қилинди.

Ушбу анжуманда шунингдек, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари Ойбек Касимов, Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси Бош котиби Муҳаммад Ҳумоюн Ибрагимов, ёш қиличбозлар, мураббийлар ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

“Менга шундай ишонч билдирилаётганидан хурсандман, - деб сўз бошлади Игорь Чикинёв. - Ўзбекистонда қиличбозлик билан шуғулланиш учун жуда яхши шароитлар яратилган. Ишонаверинг. Мен сўнгги беш йил ичида Эстонияда ишладим. Бундай шароит у ерда йўқ. Тўғри, Эстонияда яхши мактаб ва анъаналар мавжуд, аммо, шароит бўйича солиштирадиган бўлсак бу борада Ўзбекистонда имконият катта. 

Ўзбекистон сўнгги пайтларда ҳар жабҳада шиддат билан ривожланмоқда. Оддий мисолни келтириб ўтсам. Ўтган йилнинг декабрида бу ерга келганимда аэропортда менга қандайдир тушунарсиз қоғозларни тўлдиришимни айтиб, бир ярим соат вақтимни олишганди. Бу жуда ёқимсиз ҳолат. Икки ой ўтиб, кеча мамлакатингизга яна келдим. Биласизми, Тошкент халқаро аэропортида ортиқча вақт сарфлаб ўтирганим йўқ. "Яшил йўлакча" орқали ўтдим ва ортиқча қоғозбозликсиз тезда аэропорт худудидан шаҳарга чиқдим. Атиги  икки ой ичида халқаро стандартларга тўла мос келадиган бу ўзгаришларнинг рўй бергани Ўзбекистон ривожланиш масаласида дадил қадамлар ташлаётганини кўрсатиб турибди. Бу катта нарса. Ишонаманки, қолган соҳалар ҳам жадаллик билан олдинга силжимоқда", - деб сўз бошлади Игорь Чикинёв.

Шундан сўнг йиғилганлар тажрибали мутахассисга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди. 

"Яратилган шароитлардан тўғри фойдаланиб, барчасини изга тушириб олишимиз керак. Ўзбекистон ҳукумати спортни ривожлантириш учун катта эътибор қаратмоқда. Қолаверса, юртингизда спорт соҳасига жуда катта маблағлар киритилмоқда.Ўз вақтида Собиқ Иттифоқ, Швеция, Эстония терма жамоаларида фаолият олиб борганман. У ердаги тизимларнинг барчаси бир-биридан фарқ қилади. Мақсадим бу ердаги спортчиларнинг савиясини кўтариш. Ҳозир бу ердаги ёшларнинг иқтидорли эканлиги хақида ортиқча тўхталиб ўтирмайман. Шуниси аниқки, ёшларда иқтидор ва салоҳият бор. Осиёликлар тезкор ва чидамли бўлади. 

Қитъада кучли терма жамоалар етарли. Жанубий Корея дунё миқёсида етакчилардан бири ҳисобланади. Улар бундай савияга бирданига чиқиб олишмаган. Бунинг учун 15-20 йил вақт кетган. Улар ҳам бошида хорижлик кучли мураббийларни таклиф этганлар. Видеороликлардан кенг фойдаланишган. Шундай экан, савияни ошириш учун бу ерда ҳам имкониятлар етарли. Агар бунга ишонмаганимда 2,5 йил Ўзбекистонда ишлашга рози бўлиб ўтирмасдим.

Аввалига Олимпия ўйинларига лицензия олиш учун ҳаракат қиламиз. Аммо бу осон бўлмайди. Осиёда асосий фаворитлар Жанубий Корея ва Япония. Шунингдек, Қозоғистон, Қувайт, Сингапур каби мамлакатлар ҳам кучли ҳисобланади. Аммо биз имкон қадар кучли рақобатни енгиб ўтиб Олимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритишга ҳаракат қиламиз", - деди шпага бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг янги мураббийи.

Маълумот учун, 2017 йилнинг 4-12 декабрь кунлари Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси билан ҳамкорликда спортнинг ушбу тури мураббийлари учун ўқув-техник семинар ташкил этганди.

Ўша семинарни олиб бориш учун Игорь Чикинёв юртимизга таклиф этилганди. Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раҳбарияти эса ўша вақтдаёқ эстониялик мутахассис билан шартнома имзолашни ва терма жамоа бошқарувига жалб этишни мақсад қилиб қўйганди. Орадан 2 ой ўтиб ушбу келишув амалга ошди ва Чикинёв Токио 2020 Олимпия ўйинларига қадар терма жамоамизда фаолият кўрсатадиган бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг