UZ

Сўнгги янгиликлар

10:33Усик — Фьюри жангининг ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма + ФОТО 0 10:12UFC Fight Night 241 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 09:51МЛС. Сўнгги дақиқаларда киритилган гол "Интер Майами"ни пешқадамга айлантирди 0 09:30Тайсон Фьюри: "Мен бу жангда ютқазмадим" 1 09:09UFC Fight Night 241 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 08:48Париж-2024 Олимпиадасида стол теннисчиларимиздан ҳеч ким бўлмайди 0 08:27Суперлига. Бугун Наманганда водий дербиси бўлиб ўтади 0 08:06Рим WTA 1000 турнири бош соврини кимга насиб этди? 0 07:45UFC Fight Night 241 турнирининг марказий жанги тўлиқ 5 раунд давом этди 0 07:24Бугун Жаҳон чемпионатининг илк куни 5 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз 0 07:03"Байер" мавсум стартидан бери 51 та мағлубиятсиз ўйин ўтказди. Олдинда иккита учрашув қолди 0 00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 3

25 янв 10:45
Янгиликлар

Футбол

Жанубий Корея давлати президенти Шавкат Мирзиёевни табриклади

"Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 январь куни Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин билан телефон орқали мулоқот қилди", - дея хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти.

"Президентимиз Шавкат Мирзиёев Президент Мун Чжэ Инни туғилган куни билан самимий қутлаб, унинг Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини ривожлантириш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшаётган улкан ҳиссасини алоҳида қайд этди.

2017 йилнинг ноябрь ойида Сеул шаҳрида бўлиб ўтган тарихий аҳамиятга эга олий даражадаги самарали учрашув ва музокаралар кўп қиррали ўзаро алоқаларни ривожлантириш учун мустаҳкам замин яратгани ҳамда икки томонлама муносабатларга аниқ амалий мазмун бахш этгани чуқур мамнуният билан қайд этилди. 

Президент Мун Чжэ Ин Президентимиз Шавкат Мирзиёевга табрик ва эзгу тилаклар учун самимий миннатдорлик билдирди. Ўзбекистон Президенти тимсолида Ўзбекистон – Жанубий Корея ҳамкорлигини ҳар томонлама мустаҳкамлаш борасида ҳақиқий дўст, маслакдош ва ҳамфикрга эга бўлганини алоҳида таъкидлади.

Корея Республикаси раҳбари, шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёевнинг замонавий Ўзбекистон тарихида илк бор Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасини юксак баҳолади. Ўзбекистон ва Жанубий Кореяда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ўзгаришларнинг янги босқичи муҳим вазифалари ва устувор мақсадларига кўра муштарак экани қайд этилди.

Мулоқотда икки мамлакат раҳбарлари Ўзбекистон – Жанубий Корея ҳамкорлигини янада кенгайтириш истиқболларини атрофлича муҳокама қилди, минтақавий ва халқаро долзарб масалалар бўйича фикр алмашди.

Жанубий Кореянинг илғор тажрибаси, илм-фан ютуқлари ва технологияларини Ўзбекистонда саноат ва инфратузилмани модернизация қилиш, ижтимоий секторни ривожлантиришга фаол жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилди.

Корея Республикаси Президенти кўп миллатли Ўзбекистон халқини шу кунларда Хитой Халқ Республикасида бўлиб ўтаётган футбол бўйича Осиё чемпионатида ёшлар терма жамоамиз кўрсатаётган ажойиб ўйин ва жамоамиз мусобақа финалига чиққани билан самимий қутлади.

Ўз навбатида, Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси раҳбарияти ва халқига Пхёнчханда ташкил этиладиган ва жаҳон спорти тарихига кирадиган, ҳақиқий дўстлик ва ўзаро англашув байрамига айланадиган қишки Олимпия ўйинлари муваффақиятли ўтишини чин дилдан тилади.

Мулоқот сўнгида давлат раҳбарлари мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ришталари ва анъанавий яқин ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантириш ва мустаҳкамлашга тайёр эканини яна бир бор тасдиқладилар", - дейилади хабарда.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг