UZ

Сўнгги янгиликлар

15:25"Арсенал" бўйи деярли 2 метрли ҳужумчи учун 80 миллион евро тўлашга тайёр 0 15:04Самарқандда триатлон ва пара триатлон бўйича Жаҳон кубоги бошланмоқда 0 15:04Мераб Двалишвили таксида автофалокатга учради + ФОТО 0 14:43Альдо UFC билан шартномасини узайтириши мумкин 0 14:22Халеп Париж турниридаги учрашувини якунига етказа олмади 0 14:01Евро-2024 учун илк терма жамоа якуний таркибини эълон қилди 0 13:40Олимпиада олтини ёки мутлақ чемпионлик? Усик учун қайси бири муҳим? 0 13:19Зверев Рим "Мастерс" 1/2 финалига чиқди 0 12:58Бугун "Элорда Кубоги"да 1/2 финал жанглари ўтказилади, рингга чиқадиганлар орасида Олимпиада лицензиантимиз ҳам бор 0 12:37Франция клуби тарихида илк бор ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритди 0 12:16Спортчилар ижтимоий тармоқларда (соғинганлар учун) 0 11:55Бугун Хабаровскдаги турнирда 4 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 11:34Даниэль Коллинз Азаренкодан устун келди 0 11:13Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади 0 10:52Чимаевнинг дўсти Майк Тайсон билан бир оқшомда жанг қилади + ПОСТЕР 0

05 мар 11:35
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жаред Андерсон панжара ортига равона бўлиши мумкин

Теглар :  Жаред Андерсон
Супероғир вазн тоифасидаги истиқболли боксчи Жаред Андерсонга қамоқ жазоси хавф солмоқда.

Америкалик 23 ёшли боксчи Мичиган штати шоссесида полициядан қочган ва бу "пойга" учун у 5 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Ўтган пайшанба куни ҳибсга олинган Андерсон орадан икки кун ўтиб, 10 000 доллар гаров пули эвазига озодликка чиқарилганди. 

Полициянинг хабар беришича, Андерсоннинг автомобили багажига камера ўрнатилган бўлган. Бу эса йўл патрул ходимларининг диққатини ўзига тортган. Натижада соатига 200 км тезликда кетаётган Жареднинг ортидан тушишган. Полиция тахминан 10 км боксчининг ортидан қувиб, уни ҳибсга олган. 

Ушбу ҳолат юзасидан суд жараёни 13 март куни бўлиб ўтади. Агар боксчи айбдор деб топилса, 5 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Энг оддий жазо эса 1000 доллар миқдорида жарима ҳамда бир йилга автомобил бошқаришни маҳрум қилиш бўлади. 

Маълумот учун, Жаред Андерсон 13 апрель куни Техасда Риад Мерхига қарши рингга кўтарилиши керак. Ҳозирча Андерсоннинг промоутерлари ва ташкилотчи Top Rank компанияси ҳам ушбу ҳолатга муносабат билдирмаган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг