UZ

Сўнгги янгиликлар

12:18Конор Макгрегор машғулот лагеридаги суратларни тақдим этди + ФОТО 0 11:57Қозоғистонлик жангчи икки ўзбек ММАчисига "вызов" ташлади 0 11:36Олимпиада-2024 лицензианти Бекзод Абдураҳмонов Парижга бормаслиги мумкин 0 11:15"Байер" раҳбарияти футболчиларга чемпионлик узуклари тақдим этди + ФОТО 0 10:54Усик Тайсон Фьюрининг реванш ҳақидаги сўровига 4 та сўз билан жавоб берди 0 10:33Усик — Фьюри жангининг ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма + ФОТО 0 10:12UFC Fight Night 241 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 09:51МЛС. Сўнгги дақиқаларда киритилган гол "Интер Майами"ни пешқадамга айлантирди 0 09:30Тайсон Фьюри: "Мен бу жангда ютқазмадим" 1 09:09UFC Fight Night 241 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 08:48Париж-2024 Олимпиадасида стол теннисчиларимиздан ҳеч ким бўлмайди 0 08:27Суперлига. Бугун Наманганда водий дербиси бўлиб ўтади 0 08:06Рим WTA 1000 турнири бош соврини кимга насиб этди? 0 07:45UFC Fight Night 241 турнирининг марказий жанги тўлиқ 5 раунд давом этди 0 07:24Бугун Жаҳон чемпионатининг илк куни 5 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз 0

16 окт 11:34
Янгиликлар

Шахмат

Жавоҳир Синдаров – жаҳоннинг энг ёш халқаро гроссмейстери!

Будапешт шаҳрида бўлиб ўтган “First Saturday GM” халқаро турнирида иқтидорли шахматчимиз Жавоҳир Синдаров муваффақиятли иштирок этиб, учинчи гроссмейстерлик талабини бажарди ва 12 ёшида жаҳоннинг энг ёш халқаро гроссмейстерига айланди.

Бундан бир йил олдин Жавоҳир халқаро шахмат устаси унвонига сазовор бўлиб, Президентимизнинг қимматли совғаларини қўлга киритганди. 

Ўтган бир йил ичида Жавоҳир ўз устида тинимсиз ишлаб, жорий йил июнь ойида “Воронеж опен-2018” халқаро мусобақасида биринчи, сентябрь ойида Туркияда ўтказилган 20 ёшгача ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иккинчи гроссмейстерлик талабини бажарганди.

Шуниси қувонарлики, Жавоҳир 12 ёш 10 ой 8 кунда гроссмейстерлик унвонини қўлга киритиб, жаҳон шахмат тарихида С.Корякиндан (12 ёшу 7 ой) кейин иккинчи, шахмат ватани бўлмиш Осиёда эса биринчи – энг ёш шахматчи сифатида ўз номини тарих йилномаларига муҳрлаб қўйди.

Шу ўринда айнан Осий қитъасида, хусусан, Ўзбекистонда шахмат йилдан йилга “яшараётгани”ни таъкидлаш лозим. Ўтган йили яна бир умидли шахматчимиз Нодирбек Абдусаттаров 13 ёшу 1 ойда гроссмейстерлик мақомига эришиб, юртимиз довруғини оламга ёйганди. 2018 йил июнь ойида эса Ҳиндистонлик ёш шахматчи Рамешбабу Прагнанандха 12 ёш 10 ой 13 кунда шундай унвонга сазовор бўлиб, Нодирбекнинг “рекорди”ни янгилаганди. Жавоҳир эса ҳинд тенгдошини 5 кунга ортда қолдириб, жаҳоннинг энг ёш халқаро гроссмейстери деган шарафли номни яна Ўзбекистонга қайтарди. 

Эслатиб ўтамиз, бу юксак унвонга шахмат бўйича амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсен 13, жаҳон чемпионлари Роберт Фишер 15, Владимир Крамник 16, Гарри Каспаров 17, Анатолий Карпов, Вишанатан Ананд 19, Михаил Таль 21, Тигран Петросян 23, Василий Смыслов 29, Михаил Ботвинник 39 ёшида сазовор бўлишган. 

Дунёнинг энг ёш шаматчилари рўйхатининг энг юқори пағонасида юртимизнинг икки вундеркинди – Жавоҳир ва Нодирбекларнинг турганлиги қалбимизга фахр бағишлаши билан бирга яқин йилларда жаҳон шахмат тожининг яна юртимизга қайтишига умид уйғотади.

– Менинг мазкур ютуқни қўлга киритишимда, – дейди Жавоҳир Синдаров, – устозларим Сабоҳат ва Сирожиддин Зайниддиновлар, Акром Тошхўжаев, Бобур Саттаров ва халқаро гроссмейстер Марат Жумаевларнинг берган сабоқлари, ота-онам, яқинларим, айниқса, бобом Комил Синдаров, маънавий устозимларим Бакриддин Зарипов, Муртоза Раҳматовларнинг қўллаб-қувватлаши, юртимизда спортга яратилган шарт-шароитлар, Президентимизнинг шахматга эътибори асосий омил бўлди. 

Жавоҳирнинг жаҳон шахмат аренасида қўлга киритган бу оламшумул ғалабаси билан барча юртдошларимизни муборакбод этамиз.

Жаҳон шахмат тарихида энг ёш гроссмейстерлар рўйхати:

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг