UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0

12 окт 14:06
Янгиликлар

Дзюдо

ЖЧ-2022. Еттинчи кун ўзбек дзюдочилари учун медалсиз якунланди

Тошкентда дзюдо бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етиб бормоқда.

Бугун кун давомида +100 кг вазн тоифасида икки нафар дзюдочимиз - Шоҳруҳ Бахтиёров ҳамда Алишер Юсупов медаль учун курашди. Аёллар ўртасида +78 кг вазн тоифасида беллашувлар ташкил этилди ва мазкур йўналишда Ўзбекистон терма жамоасидан вакил йўқ. 

Вакилларимиз ичида энг яхши натижани Алишер Юсупов қайд этди. У чорак финалгача иккита ғалабага эришди ва чорак финалда имкониятни бой берди. Бронза учун ўтиш баҳсида эса грузиялик рақибга имкониятни бой берди -7-ўрин. 

Шоҳруҳ Бахтиёров эса илк баҳсидаёқ имкониятни бой берди. 


САҲИФАНИ ЯНГИЛАШ


Алишер Юсупов бронза учун ўтиш баҳсида жаҳон чемпиони, Олимпиада финалчиси ҳисобланган грузиялик Гурам Тушишвилига қарши курашди ва имкониятни бой берди. Шу тариқа у жаҳон чемпионатини 7-ўринда якунлади.


Алишер Юсупов чорак финалда нидерландиялик рақибга Golden Score'да ютқазиб қўйди. Энди у бронза медали учун курашади.


Алишер Юсупов чорак финалда ЖЧнинг икки карра совриндори, нидерландиялик Рой Мейерга қарши курашади. Баҳс тахминан 13:15 дан сўнг бошланади. 


Алишер Юсупов бразилиялик рақибини муддатидан олдин мағлуб этди ва чорак финалга чиқди!


Алишер Юсупов навбатдаги жангини бразилиялик Рафаэль Сильвага қарши ўтказади. Ушбу баҳс тахминан 12:35 дан сўнг бошланади. 


Шоҳруҳ Бахтиёров украиналик рақибга ютқазди


Ғалаба билан бошладик: Алишер Юсупов муддатидан олдин қозоғистонлик рақибидан устун келди. 



Вакилларимиз баҳсларни қуйидаги рақибларга қарши бошлашади: 

+100 кг: Шоҳруҳ Бахтиёров - Якив Ҳаммо (Украина)

+100 кг: Алишер Юсупов - Ерассил Кажбаев (Қозоғистон)

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг