UZ

Сўнгги янгиликлар

18:34Синнер дербида Сонегодан устун келди 0 18:10Саккари Стивенснинг еттита ғалабали сериясига чек қўйди 0 17:45Конор Макгрегор яккакураш лигаси хўжайинига айланди 0 17:25Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 17:02Тахмина Икромова Тошкентдаги Жаҳон кубогида совриндор бўлди 0 16:40Циципас "Мастерс" иккинчи даврасида 118-ракеткага ютқазиб қўйди 0 16:16ТАВСИЯ ҚИЛАМИЗ: Дунёнинг энг яхши боксчиси Теренс Кроуфорднинг трaгедияга бой болалик ҳикояси 0 15:48"Атлетико" мухлислари рақиб футболчисини "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса... 0 15:25Холлоуэй Топурия билан 66 минг мухлис сиғадиган аренада жанг қилмоқчи 0 15:01Дунёнинг биринчи ракеткаси Mutua Madrid Open 1/8 финалида 0 14:40Жошуа Фьюри-Усик жанги учун тахминини айтди 0 14:19Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин 0 13:55Йўғе?! Райан Гарсия Энтони Жошуа билан жанг қилиш истагида 0 13:29Медведевнинг Мадрид "Мастерс"даги юриши бошланди 0 13:05UFC: "Ўзбекистон, сенда ғолиб бор" 0

16 фев 06:37
Янгиликлар

Бошқалар

Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғининг махсус канали ишга тушди

Тошкент вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Комилжон Адилов вилоятдаги жисмоний тарбия ва спорт йўналиши бўйича аҳолининг фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашиш, уларни шу соҳа борасида қийнаётган муаммоларини ўрганиб бориш мақсадида телеграм каналини ташкил қилди.

Бу ҳақда Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси хабар бермоқда. Эндиликда вилоятнинг барча туман ва шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари, болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, спорт федерациялари, таълим муассасалари ва бошқа ташкилотлар яратилган ушбу ижтимоий тармоқ орқали жисмоний тарбия ва спорт жараёнларини кузатиб боради ва ўз муаммоларини бевосита билдириб ўтиш имкониятига эга бўлишади.  

Бундай қулайлик аҳолини, айниқса, спортга даҳлдор инсонларни мушкулини осон қилишда, жисмоний тарбия ва спортни кенг оммалашишида хизмат қилиши бор гап.

- Кейинги йилларда Ўзбек спортида юксалиш даври бошланганини қўлга киритилаётган муваффақиятлардан ҳам сезиш мумкин. Аммо биз ютуқлар билан чекланиб қолмасдан, вилоятимиз бўйлаб спортни янада оммалаштиришимиз ва халқаро спорт майдонларида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қиладиган  иқтидорларни тайёрлашимиз, захирасини бойитишимиз зарур, - дейди Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи К.Адилов. - Режамизга мувофиқ, вилоятимиздаги ҳар бир туман ва шаҳарнинг энг чекка ҳудудларигача спорт орқали кириб борамиз. Спортнинг ривожи учун эндиликда аҳоли билан доим мулоқотда бўлиб, йўл қўйилаётган хато ва камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш, тизимда коррупцияга йўл қўймаслик сингари қатор масалалар юзасидан телеграм каналини ишга туширдик. Вилоятимизда спортнинг юксалиши борасидаги фикр-мулоҳазалар, таклиф ва эътирозлари билан ушбу телеграм канал орқали шахсан ўзимга баён қилишлари мумкин бўлади. Бир нарсани ҳеч қачон унутмаслигимиз лозим - бу Юрт барчамизники ва унинг ривожи йўлида барчамиз бирдек масъулмиз!

Тошкент вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Комилжон Адилов 

расмий канали : https://t.me/toshkentvilsport_murojat

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади   

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг