UZ

Сўнгги янгиликлар

06:45Бугун Баҳодир Жалолов ва 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0

01 окт 07:56
Янгиликлар

Бошқалар

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасининг бир гуруҳ фидойилари юксак давлат мукофотларига сазовор бўлди

Бугун 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни!

1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан мамлакатимизда таълим тизимини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, соҳага доир ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, ўқув-тарбия жараёнига илғор хорижий тажрибалар, инновацион педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, ўқувчиларга илм-фан асослари ва замонавий касб-ҳунарларни ўргатиш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтиришдаги катта хизматлари, юқори малакали кадрларни тайёрлаш, ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларни она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш йўлидаги ибратли фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун бир гуруҳ юртдошларимиз ҳукуматимиз томонидан фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди.

Қувонарлиси, улар сафида бир гуруҳ жисмоний тарбия ва спорт соҳаси вакиллари ҳам бор:

"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози" фахрий унвони билан:

Мусаев Абдурашит Ибрахимович  – Чирчиқ ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатининг эшкак эшиш бўйича  катта мураббийи, Тошкент вилояти

Ходжаев Равшан Илханович – Бухоро ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатининг бокс бўйича бош мураббийи, Бухоро вилояти

"Меҳнат шуҳрати" ордени билан:

Азизов Алихан Шарапович  – От спорти бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби бош мураббийи

"Дўстлик" ордени билан:

Звонова Елена Юревна – Муборак туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиси, Қашқадарё вилояти

Ибрагимов Анатолий Касимович – Спорт яккакурашлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабининг эркин кураш бўйича мураббийи

Юлдашев Сайдали Арипович – Спорт ўйинлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабининг шахмат бўйича мураббийи

"Содиқ хизматлари учун" медали билан:

Абдувалиев Андрей Хакимович – Енгил атлетика бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби директори

"Шуҳрат" медали билан:

Карабеков Журабек Таджибаевич – Зарбдор туманидаги 9-умумий ўрта таълим мактабининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиси, Жиззах вилояти

Ходжаев Анвар Закирович – Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг оғир атлетика, велоспорт, от спорти назарияси ва услубияти кафедраси мудири


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг