UZ

Сўнгги янгиликлар

08:27Суперлига. Бугун Наманганда водий дербиси бўлиб ўтади 0 08:06Рим WTA 1000 турнири бош соврини кимга насиб этди? 0 07:45UFC Fight Night 241 турнирининг марказий жанги тўлиқ 5 раунд давом этди 0 07:24Бугун Жаҳон чемпионатининг илк куни 5 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз 0 07:03"Байер" мавсум стартидан бери 51 та мағлубиятсиз ўйин ўтказди. Олдинда иккита учрашув қолди 0 00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 3 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0

20 май 17:42
Янгиликлар

Бошқалар

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ишчи гуруҳи Андижон вилоятида спортни янада ривожлантириш борасида кўмаклашмоқда

19 май куни Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳ Андижон вилоятида жисмоний тарбия ва спортни янада оммалаштириш, бу борада ҳудудлардаги мавжуд шарт-шароитлар билан яқиндан танишиш ва пандемия муносабати билан иш жараёнларини ташкил этишда услубий ёрдам кўрсатиш мақсадида вилоятда ўз иш фаолиятини бошлади.


Бунда Андижон вилояти туман ва шаҳарларини тўрт ҳудудга бўлган ҳолда ишчи гуруҳнинг вазифалари белгилаб олинди ҳамда шунга кўра йўл харитаси ишлаб чиқилди.

Бугун тонгдан иш фаолиятига киришган ишчи гуруҳнинг бир гуруҳ вакиллари Андижон вилоятининг чекка ҳудуди ҳисобланган Хонабод туманидаги Болалар-ўсмирлар спорт мактаби ва унга қарашли спорт иншоотларининг бугунги ҳолатини ўрганишдан бошлаган бўлса, иккинчи гуруҳ вакиллари вилоятнинг Қўрғонтепа, Булоқбоши туманларида бўлди.

Бу ҳудудларда спорт мактаблари ва спорт таълим муассасаларининг кадрлари салоҳияти ва тренерларга бўлган эҳтиёжи ҳамда уни бартараф этиш бўйича мақсадли қабул бўйича таклифлари ўрганиб чиқилмоқда. Шунингдек, ҳудудларнинг спорт турларига ихтисослашуви, моддий техник базасининг ҳолатини янада ривожлантириш, спорт инвентарлари сони ва бугунги ҳолати, терма жамоа аъзоларини шакллантириш масалалари бўйича ишчи гуруҳ туман масъулларига яқиндан кўмаклашмоқда.

Бундан ташқари, ҳудудлардаги спорт мактаблари ва спорт таълим муассасаларининг бўш ер майдонлари ва улардан мақсадли фойдаланиш режаси бўйича тадбиркорлар томонидан киритилаётган таклифлар ҳам кўриб чиқилиб, икки томонлама манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича тадбиркорлар билан юзма-юз очиқ суҳбатлар ўтказилмоқда.

Шунингдек, Андижон вилояти бўйлаб ташкил этилаётган жисмоний тарбия ва спорт тадбирларини республика бўйлаб оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш жараёнлари ўрганилиб, бу бўйича амалий кўмак бериш масаласи тегишлича ҳал этилмоқда.

Эртага ишчи гуруҳ ўз фаолиятини давом эттириб, Жалақудуқ, Асака, Марҳамат ва Андижон туманларидаги ҳолатларни ўрганиб чиқади.

Якунда вилоят спортининг бугунги ҳолатини ўрганган ҳолда, ҳудудлардаги таклиф ва эҳтиёжлардан келиб чиқиб, ишчи гуруҳ томонидан Андижон вилоятида спортни янада оммалаштириш ва ривожлантириш бўйича махсус дастур ишлаб чиқилади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг