UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 2 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0

02 дек 17:22
Янгиликлар

Бошқалар

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги логотипини яратиш бўйича танлов ўтказилади

Президентнинг “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг логотипини яратиш бўйича танлов эълон қилинади.

Танлов бир босқичда ўтказилиб, унда юридик шахслар билан бир қаторда жисмоний шахслар ҳам иштирок этишлари мумкин. Танловда ҳакамлар ҳайъати аъзолари иштирок этишмайди.

Танловга лойиҳалар қуйидаги шаклда тақдим этилади:

ҳар бир иштирокчи танловда чекланмаган миқдорда лойиҳалар тақдим қилиши мумкин;

логотип лойиҳаси формати -10 Mb гача, икки кўринишда – JPG ва PSD форматида электрон вариантда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига юборилади.

Танлов лойиҳалари қуйидаги манзилда қабул қилинади:

100017, Тошкентда шаҳри, Абдулла Қодирий кўчаси 2-уй;

Телефон: (+99871) 239-24-37, е-mail: [email protected].

Танловга юборилган лойиҳа Жисмоний тарбия ва Спорт вазирлиги фаолиятини ёритиб берувчи рамзий хусусиятларга, бетакрор бадиий ечим ва бадиий ғоянинг изчиллигига эга бўлиши, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ёзуви бўлиши шарт.

Танловга лойиҳалар 2019 йилнинг 1 декабридан 15 декабрга қадар (шу куни ҳам) қабул қилинади. Танлов ғолиби 2019 йил 20 декабрда эълон қилинади.

Ҳакамлар ҳайъати танловнинг асосий талабларига жавоб бермайдиган лойиҳаларни кўрмасликка ҳақли. Ҳайъат аъзоларининг ҳар бири битта овоз беришга эга. Агар ҳайъат аъзоларининг овози тенг бўлса, комиссия раиси якуний овозга эга бўлади.

Ҳакамлар ҳайъатининг танлов ғолибини мукофотлаш тўғрисидаги қароридан сўнг танлов натижалари вазирлик расмий сайти ва турли ОАВ орқали эълон қилинади.

Танлов натижаларига кўра ғолиб иштирокчига 10 000 000 (ўн миллион) сўм миқдоридаги пул мукофоти берилади. Шундай экан, танловда фаол иштирок этинг ва ғолиб бўлинг.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг