UZ

Сўнгги янгиликлар

20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0 15:25"Арсенал" бўйи деярли 2 метрли ҳужумчи учун 80 миллион евро тўлашга тайёр 0

30 сен 11:36
Янгиликлар

Волейбол

Жиззахда волейбол бўйича ХХVII Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда

Теглар :  ВолейболЖиззах
Шу кунларда Жиззах шаҳрида волейбол бўйича аёллар ўртасида ХХVII Ўзбекистон чемпионатининг 2-тур баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Баҳсларга Жиззах шаҳридаги “Истиқлол” универсал спорт мажмуаси мезбонлик қилаяпти.

3 октябрга қадар бўлиб ўтадиган ушбу мусобақада республикамизнинг Андижон, Бухоро, Хоразм, Наманган, Жиззах ва Тошкент вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасидан жами 8 та жамоа иштирок этмоқда. Маълум сабабларга кўра (коронавирус сабабли) 4та жамоа мусобақага етиб келолмади.

Дастлабки учрашувда Бухоро вилоятининг “Ёшлик” жамоаси Тошкент вилоятининг “СКУФ” (Университет жамоаси спорт клуби) билан ўзаро баҳс олиб борди. Якунда Тошкент вилояти спортчилари рақибларидан ҳар жабҳада устун эканликларини намойиш этиб, 3-0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Шундан сўнг Хоразм вилоятининг “Урганч ОЗК” жамоаси Андижон вилоятининг “Бўстон” жамоасига қарши бахс олиб борди. Бу ўйинда ҳам 3-0 ҳисобида Андижон вилояти жамоасининг қўли баланд келди.

Шунингдек, мусобақада Қарақалпоғистон Республикасининг “НДПИ” (Нукус давлат педагогика институти), Жиззах вилоятининг “ЖДПИ” (Жиззах давлат педагогика институти), “Жиззах” ҳамда Наманган вилоятининг “НамДУ” (Наманган давлат университети) жамоалари ҳам ғолиблик учун баҳс олиб боришмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг