UZ

Сўнгги янгиликлар

21:09Мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуэ ҳамда даъвогар Луис Нери тарозига чиқди 0 20:38"Атлетико" афсонаси Мадридда қоладими? 0 20:17Сауль Альварес гонорарининг катта миқдорини Ғазо аҳолисига хайрия қилади 0 19:5622 ёшли Свёнтек тўққизинчи WTA 1000 бош совринини қўлга киритди. Фақат икки теннисчида ундан кўпроқ титул бор 1 19:35Тўрт дзюдочимиздан уч нафари Goygol Cadet European Cup шоҳсупасига кўтарилди 0 19:14Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин 0 18:32Олимжон Назаров рақибини нокаутга учратди, Абдурасул Исмоилов жангида дуранг қайд этилди 0 18:11Канелонинг Мунгияга қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 17:50"Кальяри" ўз уйида 10 киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди 0 17:29Эркин курашчимиз Нодиржон Сафаров ММАда дебют қилди 0 17:08Мераб Двалишвили ўз жангини тасдиқлади. Сана ва манзил маълум 0 16:47Мадрид "Мастерс". Жуфтлик турнирида бош соврин соҳиблари маълум 0 16:26"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш 0 16:05Чироқчида белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказиляпти + ФОТО 0 15:44Нокаутли ғалабалар бўйича UFC рекорчиси фаолиятини якунлади 1

18 мар 19:33
Янгиликлар

Кураш

Комил Рўзиев Осиё-Океания Кураш Конфедерацияси президентлигига қайта сайланди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Хабар берганимиздек, шу кунларда Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳри кураш бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилмоқда.

Бироз аввал ўз тарихида XI маротаба ташкил этилаётган қитъа чемпионати доирасидаги Осиё-Океания Кураш Конфедерациясининг Конгресси бўлиб ўтди. Тадбирда Осиё-Океания Конфедерациясига аъзо федерациялар расмий вакиллари, делегатлар, қўмита раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди. 

Ҳисобот-сайлов Конгресси аввалида Осиё-Океания Кураш Конфедерацияси президенти Комил Рўзиев ташкилот томонидан тўрт йил давомида амалга оширилган барча йўналишлардаги ишлар юзасидан ҳисобот берди. Қайд этилишича, бутун дунёда юзага келган коронавирус билан боғлиқ пандемик барча спорт турлари қатори курашга ҳам ўзининг салбий таъсирини ўтказмасдан қолмади. 2019-2020 йиллар давомида Конфедерация тақвим режасидан ўрин олган халқаро мусобақалар деярли ўтказилмади. Ўтган йилдан катта кураш яна қитъага қайтди. Қитъавий чемпионатлар, халқаро мусобақалар ўтказила бошланди. 

Маълумот учун, бундан аввалги Осиё чемпионати 2018 йилнинг 22-25 март кунлари бўлиб ўтган эди. Ўшанда юбилей Х Осиё чемпионатига Ҳиндистоннинг Пуна шаҳри мезбонлик қилганди. Пунага қадар қитъа чемпионатларига Тошкент, Шаҳрисабз (Ўзбекистон), Деҳли, Керала (Ҳиндистон), Теҳрон, Машҳад (Эрон), Қобул (Афғонистон), Улан-Батор (Мўғулистон) ва Байрут  (Ливан) шаҳарлари мезбонлик қилган эди. Осиё олимпия кенгашининг 2017 йил 20 сентябрдаги Бош Ассамблеясида эса кураш 2018 йил Индонезияда бўлиб ўтган ёзги Осиё ўйинлари дастурига расман киритилганди. 

Шундан сўнг Конгресснинг асосий воқейлиги - Осиё-Океания Кураш Конфедерация президентлиги учун сайловга навбат берилди. Унда делегатлар бир овоздан Комил Рўзиевни янги тўрт йиллик муддатга президент этиб сайлашди. Ҳамюртимиз 2017-2021 йиллар оралиғида Осиё-Океания Кураш Конфедерациясини муваффақиятли тарзда бошқарди. Пандемик вазиятга қарамай, тўрт давлат Осиё кураш оиласига қўшилди. Бугун Конгрессда эса Саудия Арабистони Конфедерациянинг янги аъзоси сифатида таништирилди. Комил Рўзиев Конфедерациясининг янги тўрт йиллик даври мобайнидаги асосий мақсади миллий курашимизни Олимпиада дастурига киритиш бўлишини алоҳида урғулади. 

Шунингдек, Конгресс давомида Конфедерацияга янги вице-президентлар, ижроия қўмита аъзолари ҳам сайланди. Лоикжон Ашуров (Тожикистон) ва Ҳамед Фарман (Қувайт) Осиё-Океания Конфедерацияси вице-президенти, Фарруҳ Саидкулов (Ўзбекистон) Бош котиб, Короуш Ҳосрояр (Эрон) техник директор лавозимларига сайланди. Шу билан Осиё-Океания Кураш Конфедерациясининг Конгрессига якун ясалди.

Суратлар муаллифи - Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз Душанбе шаҳридан махсус

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг