UZ

Сўнгги янгиликлар

19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0 16:21Светлана Осипова ва Диёрбек Тўхлибоев ҳам Осиё чемпионати шоҳсупасига кўтарилди 0 16:00Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Дзюдочиларимиз учун қуръа қандай келди? 0 15:39Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди 0 15:24Баҳодир Жалолов Россиядаги турнир финалида Лазизбек Мулложонов билан жанг қилди! 0 15:18Анвар Анваров Кипрда кумуш медаль соҳибига айланди 0 14:57Стол тенниси. Қизларимиздан ҳеч ким Париж-2024 Олимпиадасига бормайди, йигитларда имконият бор 0 14:36Жасурбек Жайсунов - икки карра Осиё чемпиони! 0

12 май 21:03
Янгиликлар

Бошқалар

Кўнгилли спортчилар Сардобадаги фалокат оқибатларини бартараф этишда қатнашди + ФОТО

Теглар :  ФалокатСардоба
125 нафар кўнгилли спортчи Сардоба туманида юз берган техноген фалокат оқибатларини бартараф этишда қатнашди.

Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида юз берган техноген фалокат оқибатларини бартараф этиш йўлида ҳарбийларимиз ва маҳаллий аҳоли викилларидан ташқари мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган кўнгиллилар ҳам фаол меҳнат қилишмоқда.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан зарар кўрган ҳудудларда спортчи ва тренерлардан ташкил топган “Кўнгилли спортчилар” гуруҳи талофат кўрган аҳоли турар жойлари, ижтимоий соҳа объектлари ва йўлларни қайта тиклаш бўйича олиб борилаётган ишларга кўмаклашмоқда.

Бугун, 12 май куни эрта тонгдан 125 нафар кўнгилли спортчи Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида ташкил этилган ҳашарларда иштирок этишмоқда.

Мазкур жараён Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги раҳбарияти томонидан доимий назоратга олинган. “Кўнгилли спортчилар” гуруҳи аъзолари карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда юртдошларимизнинг оғирини енгил қилишга ўз ҳиссаларини қўшмоқда.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг