UZ

Сўнгги янгиликлар

12:01Илия Топурия эҳтимолий рақибларини айтди 0 11:40Соболенко Мадридда финалга чиқа олмаса, иккинчи ракетка мақомини топширади 0 11:19Қозоғистонлик аралаш яккакураш устасининг UFC`даги навбатдаги жанги эълон қилинди 0 10:58Арне Слотнинг "Ливерпуль"да амалга оширадиган илк трансфери маълум 0 10:37Майк Тайсон - Жейк Пол жанги профессионал мақомда ўтказилади 0 10:1617 ёшли Мирра Андреевани 1/4 финалда тўхтатишди 0 09:55Расман. UFC россиялик икки таниқли яккакураш ўртасидаги жангни тасдиқлади + ПОСТЕР 0 09:34"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас 0 09:13Нурсултон Рўзибоев айни пайтда неча килограмм вазнга эга? 0 08:52Мадрид "Мастерс". Рублёв амалдаги чемпионни ўз ватандошлари кўз ўнгида таслим этди 0 08:31Таниқли UFC жангчисига ўзбек тўни совға қилинди + ФОТО 0 08:10Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"" 0 07:49Миллий курашимиз яна иккита комплекс спорт мусобақалари дастурига киритилди 0 07:28Америкалик таниқли боксчи Баҳодир Жалоловни "синдириш" ҳақида гапирди 0 07:07Рибакина қозоқча дербида иккиталик матчболдан чиқиб кетди 0

11 апр 15:32
Янгиликлар

Бокс/ММА

Копилов UFC 302 турнирида енгилмас жангчига қарши октагонга чиқади

Хабарингиз бор, 1 июнь куни АҚШнинг Ньюарк шаҳрида UFC 302 турнири бўлиб ўтади.

Ташкилотчилар томонидан ушбу оқшомнинг яна бир жанги эълон қилинди. Унга кўра, россиялик ўрта вазн тоифаси вакили Роман Копилов бразилиялик мағлубият нималигини билмай келаётган Сезар Алмейдага қарши октагонга кўтарилади.

Роман шу йилнинг февраль ойида ўзининг 4 та ғалабали сериясига чек қўйганди. Ўшанда Энтони Эрнандес иккинчи раундда Копиловни бўғиб қўйганди. Унгача 32 ёшли Роман Алессио Ди Кирико, Пунахили Сориано, Клаудио Рибейро ва Жош Фремдни нокаут эвазига мағлуб этган эди.

Бразилиялик 36 ёшли Сезар Алмейда эса UFC промоушенига Dana White's Contender Series саралаш турнири орқали келган. У якшанба тонгида ташкилотдаги дебют жангини ўтказиб, иккинчи раундда Дилан Будкани техник нокаутга учратганди. Унга қадар ММАдаги қолган жангларида ҳам зафар қучган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг