UZ

Сўнгги янгиликлар

18:34Синнер дербида Сонегодан устун келди 0 18:10Саккари Стивенснинг еттита ғалабали сериясига чек қўйди 0 17:45Конор Макгрегор яккакураш лигаси хўжайинига айланди 0 17:25Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 17:02Тахмина Икромова Тошкентдаги Жаҳон кубогида совриндор бўлди 0 16:40Циципас "Мастерс" иккинчи даврасида 118-ракеткага ютқазиб қўйди 0 16:16ТАВСИЯ ҚИЛАМИЗ: Дунёнинг энг яхши боксчиси Теренс Кроуфорднинг трaгедияга бой болалик ҳикояси 0 15:48"Атлетико" мухлислари рақиб футболчисини "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса... 0 15:25Холлоуэй Топурия билан 66 минг мухлис сиғадиган аренада жанг қилмоқчи 0 15:01Дунёнинг биринчи ракеткаси Mutua Madrid Open 1/8 финалида 0 14:40Жошуа Фьюри-Усик жанги учун тахминини айтди 0 14:19Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин 0 13:55Йўғе?! Райан Гарсия Энтони Жошуа билан жанг қилиш истагида 0 13:29Медведевнинг Мадрид "Мастерс"даги юриши бошланди 0 13:05UFC: "Ўзбекистон, сенда ғолиб бор" 0

09 ноя 18:13
Янгиликлар

Бошқалар

Крикет энди Сурхондарёда ҳам ривожаланади

Хабар берганимиздек, Ўзбекистон Крикет федерацияси томонидан мамлакатимизда ушбу спорт турини кенг оммалаштириш, мутахассисларни тайёрлаш бўйича кенг кўламли ишларни амалга оширмоқда.

Икки босқичли мураббийларни (Level-1 Criket Coaching) тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликдаги дастлабки ўқув-йиғин Бухоро вилоятида 3-5 ноябрь кунлари  амалга оширилган бўлса, 6-8 ноябрь кунлари Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида ташкил этилди.  

Худди Бухоро вилоятида бўлгани каби Термизда ҳам покистонлик олий тоифали крикет мутахассиси Тоҳир Муҳаммад ҳамда Ўзбекистон крикет федерацияси раиси Азиз Михлиевлар томонидан 13 нафар жисмоний тарбия ва спорт мураббийларига ҳамда 6 нафар крикет спорт турига қизиқиш билдирган спортчи-ёшларга биринчи босқич мураббийлик курси ўтказилди ва якунда иштирокчиларга махсус сертификатлар берилди.  

Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Крикет федерациясининг тақвим-режасидаги навбатдаги ўқув-семинар 10-13 ноябрь кунлари Қашқадарё вилоятида ташкил этилади. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг