UZ

Сўнгги янгиликлар

17:50"Кальяри" ўз уйида 10 киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди 0 17:29Эркин курашчимиз Нодиржон Сафаров ММАда дебют қилди 0 17:08Мераб Двалишвили ўз жангини тасдиқлади. Сана ва манзил маълум 0 16:47Мадрид "Мастерс". Жуфтлик турнирида бош соврин соҳиблари маълум 0 16:26"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш 0 16:05Чироқчида белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказиляпти + ФОТО 0 15:44Нокаутли ғалабалар бўйича UFC рекорчиси фаолиятини якунлади 0 15:23Диёра Келдиёрова Kodokan International марказидаги машғулот йиғинини якунлади 0 15:02"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?! 0 14:39Бетербиев Бивол билан жанг қолдирилиши ҳақида: "Шифокорлар туриб олишди" 0 14:17Бугун Goygol Cadet European Cup турнирида яна икки ёш дзюдочимизга мухлислик қиламиз 0 13:55Бивол Бетербиев билан қодирилган жанг ҳақида фикр билдирди 0 13:31Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди! 0 13:10Жонс октагонга қайтиш санаси ҳақида гапирди 0 12:48Австрия ва Швейцария қўшҳоким, Ўзбекистон эса... 0

12 окт 10:58
Янгиликлар

Бокс/ММА

Куба боксчилари Ўзбекистонга етиб келди, улар юртимизда ЖЧга тайёрланишади + ФОТО

Теглар :  Куба
12 октябрь эрта тонгда жаҳон боксида ўз ўрнига эга бўлган Куба терма жамоаси тўлиқ таркиб билан юртимизга келди.

Бундан икки йил олдин Ўзбекистон бок федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов Куба бокс федерацияси президенти Алберто Пуиг билан учрашиб, яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан музокаралар ўтказганди. Ушбу келишувга кўра, ўша 2019 йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон терма жамоаси Кубада ўқув-машғулот йиғинлари олиб борганди. Эндиликда мазкур келишувнинг мантиқий давоми сифатида Куба терма жамоаси Ўзбекистонда юртимиз чарм қўлқоп усталари билан ўқув-машғулот йиғинларини ўтказади.

Айни пайтда Ўзбекистон терма жамоаси Тошкент вилоятининг Янгиобод ўқув базасида йиғин олиб бормоқда. Бугун кубаликлар ҳам ушбу йиғинга қўшилишади ва ҳар икки мамлакат боксчилари олдинда турган жаҳон чемпионатига биргаликда тайёргарлик кўришади. Қайд этиш лозимки, кубаликларнинг Тошкентга келган таркибида уч нафар Олимпиада чемпиони ҳам бор. 

Қўшма ўқув-машғулот йиғини 22 октябрга қадар давом этади ва ўша куни ҳар икки терма жамоа Белград шаҳрига жўнаб кетади. 

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати


Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
12 окт 13:21:51
Islam
Ay maladec
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг