UZ

Сўнгги янгиликлар

20:17Сауль Альварес гонорарининг катта миқдорини Ғазо аҳолисига хайрия қилади 0 19:5622 ёшли Свёнтек тўққизинчи WTA 1000 бош совринини қўлга киритди. Фақат икки теннисчида ундан кўпроқ титул бор 0 19:35Тўрт дзюдочимиздан уч нафари Goygol Cadet European Cup шоҳсупасига кўтарилди 0 19:14Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин 0 18:32Олимжон Назаров рақибини нокаутга учратди, Абдурасул Исмоилов жангида дуранг қайд этилди 0 18:11Канелонинг Мунгияга қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 17:50"Кальяри" ўз уйида 10 киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди 0 17:29Эркин курашчимиз Нодиржон Сафаров ММАда дебют қилди 0 17:08Мераб Двалишвили ўз жангини тасдиқлади. Сана ва манзил маълум 0 16:47Мадрид "Мастерс". Жуфтлик турнирида бош соврин соҳиблари маълум 0 16:26"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш 0 16:05Чироқчида белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказиляпти + ФОТО 0 15:44Нокаутли ғалабалар бўйича UFC рекорчиси фаолиятини якунлади 1 15:23Диёра Келдиёрова Kodokan International марказидаги машғулот йиғинини якунлади 0 15:02"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?! 0

03 янв 14:56
Янгиликлар

Шахмат

"Квартира, 250 миллион ва давлат мукофоти". Нодирбек Абдусатторовни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди + ФОТО

Хабарингиз бор, 17 ёшли шахматчимиз Нодирбек Абдусатторов Польшада ўтказилган рапид бўйича жаҳон чемпионатида жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.

Бугун, 3 январь куни Миллий олимпия қўмитасида шахматчиларимизни тақдирлаш маросими ташкил этилди. 

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти админстрацияси раҳбари ўринбосари - Президент матбуот котиби Шерзод Асадов, Президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, Бош вазир ўринбосари - Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов, шахматчилар, ОАВ ходимлари ва бошқалар иштирок этишди. 

Тадбир давомида жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторовга Президент Шавкат Мирзиёевнинг табриги ўқиб эшиттирилди ва унга "Мард ўғлон" давлат мукофоти топширилди. 

Шунингдек, унга Тошкент шаҳридан икки хонали уйнинг калити, 250 миллион сўм тақдим этилди. 

Бундан ташқари, жаҳон чемпионатида иштирок этган бошқа шахматчиларимиз, Жавоҳир Синдаровга 50 миллион сўм, Шамсиддин Воҳидовга 25 миллион сўм, Нодирбекнинг мураббийи Жаҳонгир Ваҳидовга 100 миллион, унинг марҳум мураббийи Дмитрий Қаюмовнинг оиласига 100 миллион сўм тақдим этилди. 

Тадбирдан олинган суратларни томоша қилинг.






Рейтинг:    

Фикрлар

   
03 янв 16:40:30
Fahritdin Tashkenbaev
Шахмат буйича жахон чемпиони булиш даражаси олимпиа чемпиони билан тенг, ва мен ундан устунрок деб биламан!!! Чунки шахмат интеллектуал уйин. Унда факат акллилар галаба козонади!! Бунда сила есть -ума ненадо -деган накл утмайди!!! Шунга яраша мукофотлар хам юкорирок булиши керак! Шахматда чемпион булиш Давлатнинг донгини купрок дунёга таратади!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг