UZ

Сўнгги янгиликлар

21:09Мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуэ ҳамда даъвогар Луис Нери тарозига чиқди 0 20:38"Атлетико" афсонаси Мадридда қоладими? 0 20:17Сауль Альварес гонорарининг катта миқдорини Ғазо аҳолисига хайрия қилади 0 19:5622 ёшли Свёнтек тўққизинчи WTA 1000 бош совринини қўлга киритди. Фақат икки теннисчида ундан кўпроқ титул бор 1 19:35Тўрт дзюдочимиздан уч нафари Goygol Cadet European Cup шоҳсупасига кўтарилди 0 19:14Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин 0 18:32Олимжон Назаров рақибини нокаутга учратди, Абдурасул Исмоилов жангида дуранг қайд этилди 0 18:11Канелонинг Мунгияга қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 17:50"Кальяри" ўз уйида 10 киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди 0 17:29Эркин курашчимиз Нодиржон Сафаров ММАда дебют қилди 0 17:08Мераб Двалишвили ўз жангини тасдиқлади. Сана ва манзил маълум 0 16:47Мадрид "Мастерс". Жуфтлик турнирида бош соврин соҳиблари маълум 0 16:26"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш 0 16:05Чироқчида белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказиляпти + ФОТО 0 15:44Нокаутли ғалабалар бўйича UFC рекорчиси фаолиятини якунлади 1

31 мар 09:02
Янгиликлар

Бокс/ММА

Лас-Вегасда кутилмаган натижа! Тим Цзю бўйдор Фундорага ютқазди

Ҳозиргина АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳридаги муҳташам "T-Mobile Arena"да навбатдаги профессионал бокс турнири якунига етди.

Оқшомнинг марказий жанги биринчи ўрта вазн тоифасида ўтказилиб, унда WBO йўналиши чемпиони, австралиялик Тим Цзю (24-1, 17 KO) америкалик даъвогар Себастьян Фундора (21-1-1, 13 KO)га қарши рингга кўтарилди. Ўн икки раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди. 

Цзюдан бўйи деярли икки қарич баланд бўлган Фундора қонли кечган жанг якунида ҳакамларнинг айри қарори билан ғалаба қозониб, куннинг кутилмаган натижаси муаллифига айланди. Ҳакамлардан бири 116-112 ҳисобидаги ғалабани Цзюга тақдим этди. Қолган икки ҳакам эса 116-112 ва 115-113 ҳисобларида Фундора ғалаба қозонди деб ҳисобланади.

Фундора фаолиятидаги 23-жангига келиб, илк бор чемпионлик учун рингга чиқди ва бирйўла иккита камарни қўлга киритди. Себастьян Цзюнинг WBO камаридан ташқари ушбу вазнда вакант бўлиб турган WBC чемпионлик камарига ҳам эга чиқди.    

Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли Себастьян Фундора жароҳат сабаб сафдан чиққан америкалик Кит Турманнинг ўрнини эгаллаганди. Биринчи ўрта вазн тоифасида WBA чемпионлик камари Исроил Мадримовга тегишли бўлиб турибди. Балки, ҳамюртимиз кейинги жангини Фундорага қарши ўтказар? Бу ҳолатга жароҳатидан фориғ бўлиб қайтадиган Кит Турман ҳалал бериши мумкин. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг