UZ

Сўнгги янгиликлар

02:14ЕЧЛ. "Боруссия Д" ва ПСЖ иштирокидаги ярим финалнинг илк баҳсини ягона гол ҳал қилди 0 19:09Спорт вазири Ўзбекистонда қанча курашчи борлигини очиқлади 0 18:40Оливейра навбатдаги жангини UFC чемпионига қарши ўтказишни истайди 0 18:18Германия терма жамоаси аъзоси "Бавария"да ўйнамоқчи 0 17:55Арман Царукян мухлис билан уришгани учун қанча жарима тўлагани аниқ бўлди 0 17:33Чарльз Оливейра имкон қадар тезроқ октагонга қайтмоқчи 0 17:10Кормье: "Уни чемпионлик жангидан битта тўқнашув ажратиб турибди" 0 16:39Томас Тухель: «Мадриддаги ғалаба бизни финалга олиб чиқади» 0 16:16"Курашда Чимаевни мағлуб эта оламан" - Уиттакер 0 15:40Рафаэль Надаль Мадриддаги "Мастерс"да ўз юришини якунлади 0 15:15Оливейра вазнини ўзгартиришга қарши эмас 0 14:48Мухлисларнинг кучи. «Милан» улар сабабли келишувга эришган мураббийи билан шартнома тузмади 0 14:27Уч кун олдин жанг қилган Алекс Переснинг навбатдаги жанги эълон қилинди 0 14:06Яна бир ҳамюртимиз Париж-2024 Олимпиадасида ҳакамлик қилади 0 13:45Жон Жонс UFC'нинг энг кучли беш нафар жангчисини айтди 0

03 дек 15:05
Янгиликлар

Шахмат

Магнус Карлсен шу ой Самарқандга келади

Хабарингиз бор, 25-31 декабрь кунлари Самарқанд шаҳри шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.

Конгресс-марказ мезбонлик қиладиган йилнинг энг асосий шахмат мусобақасида қатнашиш истагида бўлган шахматчилар, ФИДЕ тизимидаги раҳбарлар, мулозимлар, ҳакамларни рўйхатдан ўтказиш 11 декабргача узайтирилди. Беш кунлик жаҳон чемпионати дунёнинг энг кучли гроссмейстерларини қўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрида жамлайди. 

Эътиборга молик жиҳати шундаки, Самарқандга блиц ва рапид бўйича амалдаги жаҳон чемпиони, норвегиялик афсонавий шахматчи Магнус Карлсен ҳам келади. Шунингдек, Гукеш Доммараджу (Ҳиндистон), Винсент Кеймер (Германия), Шахрияр Мамедияров (Озарбайжон), Ян-Кшиштоф Дуда (Польша), Ю Янги (Хитой), Левон Аронян (АҚШ), Максим Вашье-Лаграв (Франция), Даниил Дубов (Россия) сингари собиқ жаҳон чемпионлари ҳам Ўзбекистонга келишларини тасдиқлашган. 

Табиийки, жаҳон юлдузлари қаторида рапид йўналишида 2021 йилги жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторов Самарқанддаги нуфузли мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилади. 

Аёллар зртасидаги жаҳон чемпионатида уч нафар амалдаги жаҳон чемпионлари Самарқандга келади: Цзюй Вэньцзюнь (Хитой, классик шахматда жаҳон чемпиони), Тан Чжунъи (Хитой, рапид йўналишида жаҳон чемпиони) ва Бибисара Асаубаева (Қозоғистон, блиц йўналишида жаҳон чемпиони). 

Шунингдек, собиқ жаҳон чемпионларидан Александра Горячкина (Россия), Катерина Лагно (Россия), Хампи Конеру (Ҳиндистон), Харика Дронавалли (Ҳиндистон), Александра Костенюк (Швейцария) ва бошқа кўплаб таниқли аёл гроссмейстерлар юртимиз мезбонлигида ўтадиган жаҳон чемпионатида дона суришади.  


Тадбирлар рўйхати:

25 декабрь — Жаҳон чемпионатининг очилиш маросими

26-28 декабрь — Рапид бўйича турнир

29-30 декабря — Блиц бўйича турнир ҳамда ёпилиш маросими


Маълумот учун, рапид ва блиц бўйича ФИДЕ жаҳон чемпионати 2012 йилдан бери мунтазам ўтказиб келинади. Эркаклар ўртасида блиц ва рапид йўналишида Магнус Карлсен амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланади. Аёлларда эса Тан Чжунъи (Хитой) рапид, Бибисара Асаубаева (Қозоғистон) эса блиц йўналишида жаҳон чемпиони бўлиб турибди. 

Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган Жаҳон чемпионатининг умумий мукофот жамғармаси 1 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Умумий суммадан 700 000 доллари эркаклар, 300 000 доллари эса аёллар ўртасидаги мусобақа ғолиб ва совриндорлари ўртасида мукофот пули сифатида тақсимланади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг