UZ

Сўнгги янгиликлар

20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0 16:21Светлана Осипова ва Диёрбек Тўхлибоев ҳам Осиё чемпионати шоҳсупасига кўтарилди 0 16:00Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Дзюдочиларимиз учун қуръа қандай келди? 0 15:39Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди 0 15:24Баҳодир Жалолов Россиядаги турнир финалида Лазизбек Мулложонов билан жанг қилди! 0

15 июл 06:51
Янгиликлар

Футбол

Маҳрезнинг сўнгги сониялардаги голи Жазоирни 29 йил деганда финалга олиб чиқди

Мисрда давом этаётган Африка Миллатлар Кубогининг 1/2 финал иккинчи жуфтлигида Жазоир терма жамоаси Нигерияга қарши баҳс олиб борди.

Учрашувда ҳисоб нигериялик ҳимоячи Уильям Трост-Эконгнинг автоголидан сўнг очилди. Иккинчи бўлим ўрталарида Одион Игало Жазоир дарвозаси томон белгиланган пенальтини аниқ амалга ошириб, ўртадаги фарқни тиклади. 

Ҳакам томонидан қўшиб берилган бешинчи дақиқада эса Риёд Маҳрез жарима зарбасидан чиройли гол уриб, Жазоирни 29 йил деганда мусобақанинг ҳал қилувчи босқичига йўл олишига сабабчи бўлди. 

Ярим финалда мағлуб бўлган Тунис ҳамда Нигерия Тошкент вақти билан 18 июль, соат 00:00да бошланадиган бронза медаллари учун баҳсда қатнашишади. Сенегал ҳамда Жазоир ўртасидаги ҳал қилувчи ўйин эса 20 июль санасида (00:00) бўлиб ўтади. 

Жазоир – Нигерия 2:1 (1:0, 1:1)

«Cairo International Stadium»

Голлар: 1:0 – 40, автогол Трост-Эконг, 1:1 – 72, пенальти Игало, 2:1 – 90+5 Маҳрез.

Жазоир – Мболи, Манди, Зеффан, Бенламри, Бенсебайни, Гедиура, Беннасер, Фегули, Маҳрез, Бунежа, Белаили.

Нигерия – Акпейи, Коллинз, Трост-Эконг, Омеруо, Авазьем, Этебо, Чуквуэзе (Оньекуру, 78), Ндиди, Ивоби, Игало, Муса.

Огоҳлантиришлар: Бунежа (52), Фегули (68), Манди (71), Авазьем (88).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг