UZ

Сўнгги янгиликлар

23:05Юнон-рум кураши. Икки нафар ҳамюртимиз лицензион турнирдаги иштирокини якунлади 0 18:52Дариуш Махачевни мағлуб этишига ишонмоқда 0 18:31Шон О'Мэлли Конор Макгрегор билан жанг учун вазнини ўзгартиришга тайёр 0 18:10"Реал Мадрид" Кроосга ўринбосар топди 0 17:48Фьюри: "Агар Усик ғалабани мендан кўра кўпроқ истаса - у ютади" 0 17:25Махачев UFC 302 турниридаги жанги олдидан Порьега мурожаат қилди 0 17:01UFC Саудия Арабистонида ҳам катта турнир ташкил этади 0 16:38"Барселона" ҳужум чизиғини кучайтирмоқчи 0 16:16Ломаченко Камбососни мағлуб этса кейинги рақиб ким бўлади? Промоутер жавоб берди 0 15:53Том Круз Париж Олимпиадасининг ёпилиш маросимида иштирок этади 0 15:27"Ижтимоий тармоқда кўпроқ пул топдим". Шон О'Мэлли UFCдаги гонорарлардан норози 0 15:05EЧЛ ҳафта футболчисига номзод футболчилар маълум 0 14:44Astana Barysy Grand Slam`га қуръа ташланди. Дзюдочиларимиз иштирокларини кимларга қарши бошлашади? 0 14:39Рим WTA 1000. Осака, Кенин ва бошқаларда ғалаба, Векичда мағлубият, ёмғир сабаб қолдирилган ўйинлар 0 14:18Энтони Смит UFC`нинг таклифини рад этди 0

13 фев 13:19
Янгиликлар

Теннис

Марин Чилич қаторасига бешинчи мағлубиятини қабул қилди

Теглар :  Марин Чилич
Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳрида ATP турнири давом этмоқда.

ATP рейтингида 1044-поғонага тушиб кетган, ўз вақтида дунёнинг учинчи ракеткаси бўлган Марин Чилич илк даврадаёқ мағлубият аламини тотиб кўрди. Хорватиялик теннисчи дунёнинг 35-ракеткаси, сербиялик Ласло Джерега имкониятни бой бериб қўйди - 6/4, 3/6, 0/6. 

Бу тажрибали теннисчининг қаторасига бешинчи мағлубияти бўлди. Ласло илк бор Маринни ютишни уддалади - 1:2. Теннисчилар 1 дақиқаси кам 2 соат мобайнида кортда ҳаракат қилишган. Чилич 3, Джере 5 та эйс зарбасини амалга оширган. US Open-2014 чемпиони тиззасидаги жароҳатдан сўнг секин-аста аввалги спорт формасини тикламоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг