UZ

Сўнгги янгиликлар

22:15Хабаровскдаги халқаро турнир: Барча боксчиларимизда ғалаба! 1 19:42Украина терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби аниқ 0 19:21Майк Тайсон: "Ҳеч қандай сценарий йўқ, шунчаки Жейк Полни нокаут қиламан" 0 19:00Том Аспиналл камарини ўз уйидаги турнирда ҳимоя қилади 0 18:39"Ян билан жангимиз ғолиби чемпионлик учун октагонга чиқиши керак" - Вера 0 18:18ЎФА тасдиқлади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ўйнайди 0 17:57"Мен у учун жуда йириклик қиламан" - Масвидаль Конор Макгрегор ҳақида 0 17:36Александр Усик 40 ёшгача жанг қилмоқчи 0 17:15Тарихда илк бор "Мастерс" 1/2 финалида икки чилилик ўйнайди 0 16:54Тонали – АПЛда мавсумнинг энг омадсиз трансфери 0 16:33Саудиядагилар Бивол-Бетербиев жангини қачон ўтказмоқчи? 0 16:12Кубаро Ҳакимова яна Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! 0 15:51Ибрагимович Усикка қарши жанг қиладиган Фьюрига маслаҳат берди 0 15:30Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин 0 15:09Расман! Пэдди Пимблетт ўз юртида UFC фахрийси билан жанг қилади + ПОСТЕР 0

12 ноя 12:20
Янгиликлар

Ўқ отиш, Тадбирлар

Матчанов камондан отиш бўйича селекционер мураббий билан учрашди

Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов август ойида Туркияда Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси раҳбари, Камончилар фонди васийлик кенгаши раиси, Туркия ёшлар фонди Олий маслаҳат кенгаши аъзоси Нажмиддин Билол Эрдоган билан учрашув ўтказганди.

Сўнгра, октябрь ойида Ўзбекистон камондан отиш федерацияси раиси Отабек Имомов ҳамкорлик ришталарини йўлга қўйиш, ўзаро тажриба алмашиш мақсадида Туркияда мамлакат Миллий олимпия қўмитаси президенти, мамлакат камондан отиш федерацияси раҳбари Уғур Эрденер билан учрашган ва бир қатор муҳим масалалар бўйича келишувга эришганди. Ушбу келишувга кўра, Туркияда фаолият олиб бораётган мураббийлар Ўзбекистонга ташриф буюриб, спортчиларимиз учун машғулотлар, маҳорат сабоқлари ташкил этиб беришлари лозим эди. Шунингдек, селекция масаласида ҳам улар мураббийларимизга яқиндан ёрдам беришлари бўйича келишиб олинганди.

Ана шу ҳамкорлик самараси ўлароқ, айни пайтда Туркияда фаолият олиб бораётган грузиялик мураббий, Олимпия ўйинлари, Жаҳон ва Европа чемпионати совриндорларини тарбиялаган мутахассис Владимир Леквишвили куни кеча юртимизга ташриф буюрди ва Миллий олимпия қўмитасида меҳмон бўлди. МОҚда у Бош котиб Жасур Матчанов ва Ўзбекистон камондан отиш федерацияси раиси Отабек Имомовлар билан учрашди. 

Учрашув давомида томонлар камондан отиш спортининг Ўзбекистондаги ҳолати, спортнинг ушбу турини ривожлантириш бўйича юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида гаплашишди. Жасур Матчанов меҳмонга Ўзбекистонда камондан отиш бўйича олиб борилаётган ишлар ва режалар ҳақида гапириб берди. Шунингдек, спортнинг ушбу тури бўйича Токио 2020 Олимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритиш бугунги кундаги долзарб масала эканлигини айтиб ўтди.

Учрашув сўнгида Жасур Матчанов анъанага кўра мураббийга Миллий олимпия қўмитаси номидан эсдалик совғасини тақдим этди.

Қайд этиш лозимки, 12-17 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида камондан отиш бўйича Миллий олимпия қўмитаси соврини учун Ўзбекистон очиқ кубоги ташкил қилинади. Мураббий бугун старт оладиган мусобақага ташриф буюради ва селекция масалаларида терма жамоамиз мураббийларига ёрдам беради. Шунингдек, спортчи ва мураббийлар учун мастер-класс ҳам ўтказади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг