UZ

Сўнгги янгиликлар

09:30Тайсон Фьюри: "Мен бу жангда ютқазмадим" 0 09:09UFC Fight Night 241 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 08:48Париж-2024 Олимпиадасида стол теннисчиларимиздан ҳеч ким бўлмайди 0 08:27Суперлига. Бугун Наманганда водий дербиси бўлиб ўтади 0 08:06Рим WTA 1000 турнири бош соврини кимга насиб этди? 0 07:45UFC Fight Night 241 турнирининг марказий жанги тўлиқ 5 раунд давом этди 0 07:24Бугун Жаҳон чемпионатининг илк куни 5 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз 0 07:03"Байер" мавсум стартидан бери 51 та мағлубиятсиз ўйин ўтказди. Олдинда иккита учрашув қолди 0 00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 3 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0

19 май 19:21
Янгиликлар

Болалар спорти

Махсус ишчи гуруҳ Қорасув шаҳридаги ҳолатни ўрганди

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг махсус ишчи гуруҳи аъзолари бугуннинг ўзида вилоятнинг Қорасув туманини ҳам ўрганишди.

Ушбу ўрганишлар натижасига кўра Андижон вилоятида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш дастури ишлаб чиқилади ҳамда вилоятда спорт ривожи янги босқичга кўтарилади.

Қорасув шаҳар 2-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактаби 2016 йилда фойдаланишга топширилган. Бу ерда айни вақтда 812 нафар ёшларга 28 нафар тренер сабоқ бериб келмоқда. Шундан 6 нафари олий маълумотли, яна шунчаси тугалланмаган олий маълумотли, қолганлар эса ўрта-махсус маълумотга эга мутахассислардир. Олий маълумотга эга бўлмаган тренерларни босқичма-босқич ўқитиш ва олий маълумотга эга бўлган мураббийлар сонини ошириш бўйича ҳам топшириқ берилди.

Болалар-ўсмирлар спорт мактабида спортнинг бокс, эркин кураш, белбоғли кураш, стол тенниси, гандбол йўналишлари анча оммалашган. Буни ушбу спорт тўгаракларига аъзо ёшлар кўплигидан ҳам билиб олиш қийин эмас. Биргина эркин кураш спорти билан 150 нафарга яқин ёшлар шуғулланиб келмоқда. Шундан 9 нафари турли ёш тоифаларида республика чемпиони, уч нафари эса Ўзбекистон терма жамоалари аъзоси саналишади. Қолаверса, белбоғли кураш ва бокс бўйича ҳам икки нафар қиз мамлакат ўсмирлар терма жамоасига қабул қилинган.

Болалар-ўсмирлар спорт мактабида битта спорт зал мавжуд бўлиб, аксарият спорт турлари бўйича тўгараклар ўша ерда фаолият олиб боради. Шунингдек, маҳаллий тадбиркор билан келишган ҳолда эркин кураш тури билан шуғулланиш учун ҳам шароитлар яратилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг