UZ

Сўнгги янгиликлар

21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:31"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз 0 20:10"Реваншни сабрсизлик билан кутаман" - Собиқ UFC чемпиони Фьюри-Усик жанги ҳақида гапирди 0 18:49Райан Гарсия Усикнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 18:28Жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳсларига қуръа ташланди 0 18:07Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди 0 17:46Усик ва Фьюри жанг натижаси эълон қилиниши олдидан нима ҳақида суҳбатлашгани маълум бўлди 0 17:25Ига Свёнтек бир мавсумда Рим ва Мадридда чемпион бўлган учинчи теннисчи 0 17:04Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионати финалида + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 16:43Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:22Макгрегор: "Усик Фьюрига яна имкон бериши ёки Жошуа билан жанг қилиши керак" 0 16:01Бугун академик эшкак эшувчиларимиз сўнгги лицензион турнирда старт олишади 0 15:40Йўғе? Усик икки ҳафтадан кейин мутлақ жаҳон чемпиони мақомини йўқотади 0 15:19Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган 0 14:58Афсонавий Леннокс Льюис Александр Усикка мурожаат қилди 0

02 апр 19:48
Янгиликлар

Теннис

Майами. Ига Свёнтек - Наоми Осака. Финал учун Превью

Бугун икки ҳафта давомида бутун дунё теннис иҳлосмандлари эътиборини ўзига қаратган Майами "Мастерс"ининг аёллар ўртасидаги баҳслари якунланади.

Майамидаги WТА-1000 турнири финалида сайёрамизнинг бўлажак биринчи ракеткаси польшалик Ига Свёнтек ва "Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнирларнинг тўрт карра чемпиони, япониялик Наоми Осака ўзаро баҳс олиб боришади. Ушбу учрашув муросасиз ўтиши тахмин қилинмоқда. Бунга бир нечта сабаблар бор. Қуйида уларни кўриб чиқамиз.

Муболағасиз, Свёнтекни 2022 йилги мавсумнинг энг яхши теннисчиси дейиш мумкин. У йилни Аделаида ва Австралия Очиқ чемпионатининг ярим финалига етиб бориш билан бошлади. Ига курашни эрта тарк этган ягона турнир Дубайдаги мусобақа бўлди. У ерда у иккинчи даврада Елена Остапенкога ютқазди. Аммо ўшандан кейин теннисчи кетма-кет WТА-1000 таснифига кирувчи иккита турнирда чемпионликни қўлга киритди - Доҳа ва Индиан-Уэллсда.

Бир қатор ғалабалар польшалик теннисчини WTA рейтингида етакчилик учун курашда Эшли Бартининг асосий рақобатчисига айлантирди. Бироқ, Барти 25 ёшида карьерасини кутилмаганда  якунлаганидан сўнг, Свёнтек жаҳоннинг биринчи ракеткаси бўлиши учун Майамидаги битта ўйинда ғалаба қозониши кифоя эди.

Ига эса бундан ҳам кўпроғини амалга оширди. У кетма-кет учинчи WТА-1000 таснифига кирувчи турнир финалига чиқди, ғалабали серияси эса 16 та ўйинга етди ва у американча дублга, яъни Индиан-Уэллс ва Майами турнирларини ютишга яқин турибди. Бунгача фақат Штеффи Граф, Ким Клийстерс ва Виктории Азаренкогина буни уддалашган. Польшалик теннисчи 4 апрель куни эълон қилинадиган янгиланган WTA рейтингида жаҳоннинг биринчи ракеткасига айланади.  

Ига Свёнтек. Финалга йўл

Иккинчи давра: Ига Свёнтек - Виктория Голубич - 6/2, 6/0
Учинчи давра: Ига Свёнтек - Мэдисон Бренгл - 6/0, 6/3
Нимчорак финал: Ига Свёнтек - Кори Гофф - 6/3, 6/1
Чорак финал: Ига Свёнтек - Петра Квитова - 6/3, 6/3
Ярим финал: Ига Свёнтек - Жессика Пегула - 6/2, 7/5

2021 йилги мавсумни анча эрта якунлаган Наоми Осака Мелбурндаги турнирда кортга қайтди, бироқ жароҳати сабаб ярим финал учрашувини ўтказа олмади. 2022 йилнинг бошида у Австралия Очиқ чемпионатида чемпионлик унвонини ҳимоя қилиши керак эди, аммо учинчи даврада  кутилмаганда Аманда Анисимовага мағлуб бўлди.

Қисқа танаффусдан сўнг, япониялик теннисчи Индиан-Уэллсдаги мусобақага қайтди, аммо иккинчи даврада Вероника Кудерметовага ютқазди.

Бу Осаканинг Майами турнирига янада кучлироқ бўлиб қайтишига тўсқинлик қилолмади. Унинг "Катта Дубулға" турнирларининг уч карра чемпиони Анжелик Кербер, Australian Open финалчиси Даниэлл Коллинз ва Олимпиада чемпиони Белинда Бенчич устидан қозонган ғалабалари айниқса ҳайратланарли бўлди.

Наоми Australian Open - 2021 турнирида ғалаба қозонганидан бери биринчи марта финалга чиқди ва фаолиятидаги саккизинчи чемпионлик учун кураш олиб боради. Яна бир қизиқ жиҳат, у Майамидаги турнирнинг энг паст рейтингли финалчисига айланди.

Наоми Осака. Финалга йўл

Биринчи давра: Наоми Осака - Астра Шарма - 6/3, 6/4
Иккинчи давра: Наоми Осака - Анжелик Кербер - 6/2, 6/3
Учинчи давра: Наоми Осака - Каролина Мухова - отказ
Нимчорак финал: Наоми Осака - Элисон Риске - 6/3, 6/4
Чорак финал: Наоми Осака - Даниэль Коллинз - 6/2, 6/1
Ярим финал: Наоми Осака - Белинда Бенчич - 4/6, 6/3, 6/4

Ўзаро қарама-қаршиликлар тарихи

Спортчилар шу вақтга қадар ўзаро бир маротаба тўқнаш келишган. Ушбу баҳс 2019 йилда Торонтодаги турнирда бўлган. Учрашув Осаканинг 7/6, 6/4 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган. Ўшанда Наоми сайёрамизнинг биринчи ракеткаси эди, Ига эса Турдаги фаолиятини эндигина бошлаган эди. Орадан 3 йил ўтиб улар яна ўзаро тўқнаш келишмоқда. Бу сафар "Мастерс" турнири финалида. Демак, Свёнтекда ўртадаги ҳисобни тенглаштириш имкони бор. 

Свёнтек айни вақтда ажойиб спорт формасида, лекин финалда тобора кучайиб бораётган Осака билан учрашади. Уларнинг иккаласи ҳам юқори савияда ўйнашади, шунинг учун учрашув қизиқарли бўлишини ваъда қилинмоқда.

Наоми Коллинзга қарши ўйинда 13 та эйс ва Бенчичга қарши учрашувда 18 та эйс зарбасини амалга ошириб, Барти томонидан ўрнатилган мавсум рекордини янгилади. 

Аслида иккала теннисчи ҳам ҳақиқий чемпионлар, аммо Свёнтекнинг айни вақтдаги формасини ҳам эътиборсиз қолдириб бўлмайди. Муросасиз ўтиши кутилаётган ушбу баҳс Тошкент вақти билан 22:00 да бошланади. 


Хуршида Абдикулова тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг