UZ

Сўнгги янгиликлар

19:06IJF бош директори билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди 0 18:46Кормье Топурияни танқид қилди 0 18:25Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади 0 18:02Порье чемпионлик жангига ким билан тайёрланаётганини кўрсатди (ФОТО) 0 17:40Энди Руис: "Жошуа кучли жангчилар билан уришмайди" 0 17:17Тайсон Пол билан жангга қандай тайёргарлик кўраётганини айтди 0 16:38Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар 0 16:16Промоутер Жошуанинг навбатдаги жанги ҳақида гапирди 0 15:54Футболчиларимизнинг муваффақиятидан сўнг Париж Олимпиадасидаги лицензияларимиз сони қанчага етди? 0 15:31"Нокаутларга рухсат" - Тайсон ва Пол ўртасидаги жанг қоидалари маълум қилинди 0 15:10Роналдо "Крузейро"ни сотади 0 14:48Шон Портер Кроуфорд - Мадримов жанги учун тахминини айтди 0 14:25Мадрид. Арина Соболенко Коллинзнинг 15 та ўйинлик ғалабали серияcини тўхтатди 0 14:01Илия Топурия UFC 305 турнирида Алекс Волкановски билан жанг қилишдан бош тортди 0 13:40Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади 0

09 апр 10:00
Янгиликлар

Бокс/ММА

Менежер Исроил Мадримовнинг режалари билан ўртоқлашди

Биринчи ўрта вазн тоифасида WBA чемпиони Исроил Мадримов (10-0-1, 7 КО) мутлақ жаҳон чемпионлигини кўзлаяпти.

Мадримовнинг менежери Вадим Корнилов шу ҳақда гапириб, режаларга тўхталиб ўтди. Яқинда америкалик бўйдор боксчи Себастьян Фундора австралиялик Тим Цзюни мағлубиятга учратиб, биринчи ўрта вазндаги WBC ва WBO чемпионлик камарларини қўлга киритганди. Унинг жамоаси Цзюга реванш беришни ҳамда собиқ чемпион Эррол Спенс билан жанг ўтказиш бўйича музокараларни бошлаб юборган.

"Чемпионлар чемпионлар билан жанг қилсин. Айнан шу нарсани мухлислар ва кенг бокс оммаси хоҳлаяпти. Одамлар Фундоранинг уч мартта Цзю билан жанг ўтказишини ёки Спенсга қарши рингга кўтарилишини истамайди. Себастьян, улар билан битта жанг етади. Сен чемпионлар билан жанг қил", — деди Корнилов. 

Вадим Корниловнинг сўзларига кўра, Мадримовнинг навбатдаги жанги бўйича аллақачон музокаралар бошланган. Чарм қўлқоп устамиз кучли боксчиларга қарши жангларда ўзининг нималарга қодирлигини кўрсатишга тайёр.  

"Биз энг катта жанг устида ишлаяпмиз. Мадримов вазннинг ҳамма чемпионлари билан жанг қилишга тайёр. Эртами-кеч бу ҳолат рўй беради", — деди менежер.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг