UZ

Сўнгги янгиликлар

18:39"Ян билан жангимиз ғолиби чемпионлик учун октагонга чиқиши керак" - Вера 0 18:18ЎФА тасдиқлади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ўйнайди 0 17:57"Мен у учун жуда йириклик қиламан" - Масвидаль Конор Макгрегор ҳақида 0 17:36Александр Усик 40 ёшгача жанг қилмоқчи 0 17:15Тарихда илк бор "Мастерс" 1/2 финалида икки чилилик ўйнайди 0 16:54Тонали – АПЛда мавсумнинг энг омадсиз трансфери 0 16:33Саудиядагилар Бивол-Бетербиев жангини қачон ўтказмоқчи? 0 16:12Кубаро Ҳакимова яна Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! 0 15:51Ибрагимович Усикка қарши жанг қиладиган Фьюрига маслаҳат берди 0 15:30Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин 0 15:09Расман! Пэдди Пимблетт ўз юртида UFC фахрийси билан жанг қилади + ПОСТЕР 0 14:48Рим "Мастерс". Хуберт Гуркач ярим финал остонасида тўхтатилди 0 14:27Том Аспиналл чемпионлик камаридан айрилиши мумкин 0 14:06"Манчестер Юнайтед" собиқ академия мураббийи билан музокараларни бошлади 0 13:45ВАУУУ! IBAнинг янги қимматбаҳо самолётини кўрдингизми? + ФОТО 0

21 янв 08:28
Янгиликлар

Дзюдо

Мирзоҳид Фармонов - Тунис Гран-Приси совриндори!

Африка қитъасининг Тунис давлатида жорий мавсумнинг илк нуфузли мусобақаси - Тунис Гран-Приси бўлиб ўтмоқда.

Пойтахт Тунис шаҳридаги El Menzah Sports Hall аренаси Гран-При туркумига кирувчи ушбу турнирга мезбонлик қилмоқда. Тунис Гран-Присида дунёнинг 50га яқин давлатидан 430 нафар дзюдочи жами 14та вазн (7 нафардан эркаклар ва аёллар) тоифасида татамига чиқишяпти.

Кечаги кунги баҳсларда Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобидаги медаллари сони биттага кўпайди. -73 кг вазн тоифасида татамига чиққан Мирзоҳид Фармонов бронза медалини қўлга киритди. У бронза учун кечган баҳсда франциялик Бенжамин Аксусни мағлубиятга учратди.


Маълумот учун, Мирзохид аввалига Босния ва Герцеговиния спортчиси Седрич Бессини мағлубиятга учратди. Кейин россиялик Сайар Ондардан устун келди. Швейцариялик Нилс Стампни мағлуб этган ҳамюртимиз ярим финалга йўл олди. Финал остонасида эса кутилмаганда косоволик Акил Гжаковага ютқазиб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг илк куни -66 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Шаҳрам Аҳадов барча рақибларини мағлубиятга учратиб, Тунис Гран-Приси ғолибига айланди. Кеча татамига чиққан 20 ёшли Давлат Бобонов (-81 кг) эса илк даврадаёқ тунислик Абдулазиз Бен Аммарга имкониятни бой берди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг