UZ

Сўнгги янгиликлар

16:12Кубаро Ҳакимова яна Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! 0 15:51Ибрагимович Усикка қарши жанг қиладиган Фьюрига маслаҳат берди 0 15:30Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин 0 15:09Расман! Пэдди Пимблетт ўз юртида UFC фахрийси билан жанг қилади + ПОСТЕР 0 14:48Рим "Мастерс". Хуберт Гуркач ярим финал остонасида тўхтатилди 0 14:27Том Аспиналл чемпионлик камаридан айрилиши мумкин 0 14:06"Манчестер Юнайтед" собиқ академия мураббийи билан музокараларни бошлади 0 13:45ВАУУУ! IBAнинг янги қимматбаҳо самолётини кўрдингизми? + ФОТО 0 13:24UFC чемпиони Жон Жонс навбатдаги жанги санасини эълон қилди 0 13:03Соболенко қаторисига иккинчи йил ҳам Рим турнири финалида ўйнайди 0 12:42"Ал Насср"нинг ёзги трансфер бозоридаги асосий мақсади маълум. У Салаҳ ёки Де Брюйне эмас! 0 12:21Нурсултон Рўзибоев яна мухлисларга юзланди + ФОТО 0 12:00Конор Макгрегор Усик-Фьюри жангига муносабат билдирди 0 11:39Расман! Муҳаммад Мокаев ҳам Манчестерда жанг ўтказади + ПОСТЕР 0 11:18Билармидингиз? "Комо" хўжайинининг пули А Сериядаги бошқа барча клуб эгалларининг умумий бойлигидан кўра кўпроқ 0

09 апр 11:53
Янгиликлар

Спорт курашлари

Мўминжон Абдуллаевда учинчи ғалаба ва у 1/2 финалда!

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида спорт курашлари (эркин, юнон-рум ва аёллар кураши) бўйича Токио Олимпиадасига Осиё лицензион турнир бўлиб ўтмоқда.

Ҳозиргина юнон-рум курашчимиз Мўминжон Абдуллаев гуруҳ босқичидаги учинчи ғалабасига эришди. 130 кг вазндаги юнон-рум курашчимиз илк беллашувда ҳиндистонлик Навин Навинни 9-0, кейин қирғизистонлик Роман Ким 4-0 ҳисобида мағлуб этганди. Бироз аввал Абдуллаев гуруҳнинг сўнгги учинчи беллашувида япониялик Арата Сонодадан 9-0 ҳисобида устун келди. 

Учта баҳсда юз фоизлик натижа қайд этган Мўминжон Абдуллаев гуруҳ ғолиби сифатида ярим финалга йўл олди. Унинг рақиби иккинчи гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаган курашчи бўлади. Ярим финалда ғалаба қозонган курашчига Токио Олимпиадаси лицензияси тақдим этилади. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг