UZ

Сўнгги янгиликлар

15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0 15:25"Арсенал" бўйи деярли 2 метрли ҳужумчи учун 80 миллион евро тўлашга тайёр 0 15:04Самарқандда триатлон ва пара триатлон бўйича Жаҳон кубоги бошланмоқда 0 15:04Мераб Двалишвили таксида автофалокатга учради + ФОТО 0 14:43Альдо UFC билан шартномасини узайтириши мумкин 0 14:22Халеп Париж турниридаги учрашувини якунига етказа олмади 0 14:01Евро-2024 учун илк терма жамоа якуний таркибини эълон қилди 0 13:40Олимпиада олтини ёки мутлақ чемпионлик? Усик учун қайси бири муҳим? 0 13:19Зверев Рим "Мастерс" 1/2 финалига чиқди 0 12:58Бугун "Элорда Кубоги"да 1/2 финал жанглари ўтказилади, рингга чиқадиганлар орасида Олимпиада лицензиантимиз ҳам бор 0 12:37Франция клуби тарихида илк бор ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритди 0 12:16Спортчилар ижтимоий тармоқларда (соғинганлар учун) 0 11:55Бугун Хабаровскдаги турнирда 4 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 11:34Даниэль Коллинз Азаренкодан устун келди 0 11:13Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади 0

08 янв 20:16
Янгиликлар

Токио-2020

МОҚ раҳбари Токио Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарликни кучайтириш юзасидан йиғилиш ўтказди

Бир йилга кечиктирилган Токио-2020 Олимпия ўйинларининг стартига ҳам 200 кундан кам вақт қолди.

Яна саноқли кунлардан сўнг бутун дунё бўйлаб лицензион мусобақалар старт ола бошлайди. Шубҳасиз, барчамизни масъулиятли мавсум кутиб турибди. 

Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарликни кучайтириш, лицензиялар сонини кўпайтириш, Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, Паралимпия спорт турларининг географиясини кенгайтириш, спортчиларимизнинг иштирокини янада кенг ёритиш масалалари бўйича МОҚнинг департамент раҳбарлари ва спорт федерациялари (ассоциациялар) матбуот котиблари иштирокида йиғилиш ўтказди. 

Алоҳида ўтган ҳар икки тадбирни МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов ва Бош котиб Ойбек Касимов олиб боришди. Йиғилишда Токио Олимпиадасигача бўлган даврнинг барча молиявий масалалари давлатимиз томонидан ҳал қилиб берилгани алоҳида таъкидланди.

МОҚ мутасаддилари билан ўтган учрашувда барча департамент директорларига ўз йўналишлари бўйича амалга ошириладиган ишлар юзасидан тегишли топшириқлар берилди. Шунингдек, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда Республикамиз бўйлаб “Спортни сев, спорт билан яша” шиори остида оммавий спорт тадбирларини юқори савияда ташкил қилиш, Ёшлар ишлари агентлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан спортчиларимизни масъулиятли мусобақаларда қўллаб-қувватловчи гуруҳлар ташкил қилиш ва бу жараёнга ёшларни кенг жалб қилиш бўйича топшириқлар берилди. 

МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматовга терма жамоаларимизни йирик халқаро мусобақалар, лицензион турнирларга пухта тайёрлаш, Ўзбекистон Миллий анти-допинг агентлиги билан спортчиларимизнинг тиббий саводхонлигини ошириш, улар истеъмол қиладиган қўшимча биологик маҳсулотларнинг таркибини назорат қилиш, мамлакатимиз имижига халқаро майдонда путур етказмаслик масалалари бўйича вазифалар юклатилди.

Матбуот котиблари билан ўтказилган учрашувда ҳам бу каби йўналишлар қатори Президентимизнинг Олий Мажлисга қилган Мурожаатларида берилган топшириқларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

“Спортчиларимиз халқимиз ва давлатимиз номини танитадиган қаҳрамонларимиз. Уларни аввало, ўзимизда машҳур қилишимиз керак. Месси ёки Роналду деса ҳамма болалар танийди. Лекин нега Муроджон Аҳмадалиев, Оксана Чусовитина каби юлдузларимизни ўзимизда барча ҳам яхши билмайди. Бу бир жиҳатдан ўзимизнинг камчилигимиз. Бизда шундай қаҳрамонлар бор. Уларни халқимизга янада танитиш, ёшларимиз учун ўрнак сифатида гавдалантиришимиз керак. Қолаверса, барчангиздан сайт ва ижтимоий тармоқларингизда ҳар куни қизиқарли ва оригинал материалларни кўпайтиришингизни сўраб қоламиз”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Шунингдек, учрашувда ижтимоий фаоллик, танқидий мақола ва суҳбатлар бериб бориш, Токио Олимпиадасигача ўз спорт турлари бўйича федерацияларимиз фаолияти, спортчиларимиз иштирок этадиган йиғинлар ва мусобақаларни ёритиш, атлетларимизни халқимизга янада машҳур қилиш бўйича ОАВ билан ишлаш, спорт тиббиёти ва бошқа кўплаб йўналишлар бўйича тегишли топшириқлар берилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг