UZ

Сўнгги янгиликлар

07:05UFC Vegas 91 турнири бонус соҳиблари эълон қилинди. Улар орасида ҳамюртимиз Богдан Гусков ҳам бор! 0 06:52Гусков - Спэнн жангида нокаутгача ҳисоб қандай кетаётган эди? (Ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма) 0 06:18Даҳшат! Богдан Гусков UFC топ-15 вакили Раян Спэннни нокаутга учратди! 0 06:01Саиджамшид Жафаров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 20:46"Байер" юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум 0 20:25АҚШда UFC 300 турнирининг яна бир жангчиси гонорари музлатиб қўйилди 0 20:04Mutua Madrid Open. Дунёнинг 8-ракеткаси баҳсни якунига етказа олмади 0 19:43Исраэль Адесанья Перейрага қарши тўртинчи жангини эслади 0 19:22Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда 0 19:01Ислам Махачевнинг Дастин Порьедан кейин ким билан жанг қилиши айтилди 0 18:40Mutua Madrid Open. 16 ёшли Андрееванинг юриши давом этади 0 18:19Илия Топурия: "Бизнинг жангимиз UFC тарихидаги энг каттаси бўлади" 0 17:58Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади 0 17:37Madrid Open. Хуберт Гуркач "Мастерс"нинг учинчи давра иштирокчиси 0 17:16Шон О'Мэлли Мерабни мағлуб этгандан кейин кимга қарши жанг қилишини айтди 0

08 июн 11:31
Янгиликлар

Тадбирлар

МОҚ раҳбарияти Қашқадарёда ўрганиш ишларини олиб борди

Теглар :  ҚашқадарёМОҚ
Азизжон Камилов, Сакен Полатов, Ойбек Касимов ва Равшан Эрматов бошчилигидаги МОҚ раҳбарияти Қашқадарё вилоятида бўлишди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов, Қўмита раиси ўринбосарлари Равшан Ирматов, Азизжон Камилов, Сакен Полатов, Спортни ривожлантириш вазирининг маслаҳатчиси Аваз Каримов сафар давомида Халқ таълими вазирлиги, вилоят спортни ривожлантириш бошқармаси мутасаддилари ҳамроҳлигида вилоятдаги спорт таълим муассасаларининг фаолиятини ўрганишди. 

Вилоят спортини ривожлантиришнинг истиқболли режаларига бағишланган йиғилишда Қашқадарёдаги асосий БЎСМ, ИБЎСМ, вилоят ОЗК, ҳудудий федерациялар вакиллари иштирок этишди.

Соҳадаги камчиликлар ва ечимини кутаётган масалаларни ўрганиш бўйича ўтган очиқ мулоқотда 23 май куни Президентимиз раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида кўтарилган мавзулар, унда белгиланган вазифалар ижросини амалга ошириш тизими муҳокама қилинди. 

Шунингдек, унда давлатимиз раҳбарининг жорий йил 22 апрель куни ушбу вилоятга ташрифи доирасида соҳа мутасаддиларига берган топшириқларининг бугунги кундаги ҳолати ҳам ўрганилди.

Мутасаддилар Президентимиз томонидан спорт таълимини яхшилаш, иқтидорли спортчиларни саралаш ва уларнинг захирасини яратиш ҳамда мураббийларни тайёрлаш йўналишига катта аҳамият қаратаётганини алоҳида таъкидлашди. 

Бу борада юртбошимиз томонидан кеча имзоланган “Олий спорт маҳорати институти фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва “Давлат спорт-таълим муассасалари фаолиятини мутлақо янги тизим асосида ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорлар орқали соҳанинг қанчалик долзарб экани тушунтирилди.

Йиғилиш давомида Президент топшириғи асосида дзюдо ва таэквондо спорт турларида ёш иқтидорли спортчиларни ҳудудларда селекция қилиш бўйича ишланган янгича тизим тақдимоти ўтказилиб, уни амалга татбиқ қилиш бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди. 

Тадбирдан сўнг мутасаддилар вилоятдаги таълим муассасаларнинг фаолияти билан яқиндан танишишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг