UZ

Сўнгги янгиликлар

19:06IJF бош директори билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди 0 18:46Кормье Топурияни танқид қилди 0 18:25Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади 0 18:02Порье чемпионлик жангига ким билан тайёрланаётганини кўрсатди (ФОТО) 0 17:40Энди Руис: "Жошуа кучли жангчилар билан уришмайди" 0 17:17Тайсон Пол билан жангга қандай тайёргарлик кўраётганини айтди 0 16:38Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар 0 16:16Промоутер Жошуанинг навбатдаги жанги ҳақида гапирди 0 15:54Футболчиларимизнинг муваффақиятидан сўнг Париж Олимпиадасидаги лицензияларимиз сони қанчага етди? 0 15:31"Нокаутларга рухсат" - Тайсон ва Пол ўртасидаги жанг қоидалари маълум қилинди 0 15:10Роналдо "Крузейро"ни сотади 0 14:48Шон Портер Кроуфорд - Мадримов жанги учун тахминини айтди 0 14:25Мадрид. Арина Соболенко Коллинзнинг 15 та ўйинлик ғалабали серияcини тўхтатди 0 14:01Илия Топурия UFC 305 турнирида Алекс Волкановски билан жанг қилишдан бош тортди 0 13:40Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади 0

26 ноя 08:14
Янгиликлар

Спорт курашлари, Бокс/ММА, Енгил атлетика

МОҚ раҳбарияти Янгиободда шуғулланаётган спортчиларимиз билан учрашди ФОТОРЕПОРТАЖ

Теглар :  МОҚБокс
Миллий олимпия қўмитаси раҳбарияти Олимпия спорт турлари бўйича терма жамоамиз учун яратилган шароитлар ва федерацияларимиз фаолияти билан танишишда давом этади.

Кеча мутасаддилар Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида жойлашган Янгиобод мавзесига ташриф буюришди. 

Маълумки, ушбу масканда спорт курашлари ва бокс бўйича терма жамоаларимизнинг базалари жойлашган. Учрашувда МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов ва унинг ўринбосари Шерзод Ташматов, шунингдек, МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази директори Абдушукур Садиков иштирок этишди. Ташрифнинг дастлабки қисми курашчиларимиз билан ташкил қилинди.

Айни пайтда Янгиобод йиғинида юнон-рум ва аёллар кураши бўйича терма жамоамиз вакиллари иштирок этишмоқда. Эркин курашчиларимиз йиғини эса пойтахтда олиб бориляпти. Суҳбат давомида ҳар бир вазн тоифасида спортчиларимизнинг Токио Олимпиадасига лицензия олиш имкониятлари, янги мавсумда Токио Олимпиадасигача курашчиларимиз иштирок этадиган мусобақа ва йиғинларни белгилаб олиш каби масалаларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

“Бу йиғинга киришнинг ўзи катта гап. Буни ҳар бирингиз ҳис қилишингиз керак. Токио Олимпиадасига тайёргарлик учун барча шароитларни яратиб берамиз. Муҳтарам Президентимиз бизга аниқ вазифаларни белгилаб берганлар. Унга кўра Миллий олимпия қўмитаси Жисмоний тарбия тарбия ва спорт вазирлиги билан биргаликда барча масалаларни ҳал қилиб беради. Бунинг эвазига сизлардан Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишингизни, ўз ғалабаларингиз билан халқимиз ва юртбошимизни хурсанд қилишларингни сўраб қоламиз”, – деди МОҚ раҳбари.

Айни кунларда “Янгиобод” ўқув базасида енгил атлетикачиларимиз ҳам йиғин олиб боришмоқда. Мутасаддилар йўл-йўлакай атлетларимиз билан қисқа суҳбат олиб боришди (Режа бўйича бир неча кундан сўнг Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси билан ҳам алоҳида учрашув бўлади). Шундан сўнг мутасаддилар боксчиларимиз машғулот олиб бораётган ҳудудга ташриф буюришди.

Ўзбек спорти мухлислари боксчиларимиздан Токио Олимпиадасида ҳам худди Риода бўлгани каби чиройли ғалабалар кутишмоқда. Бугун ушбу мавзуга алоҳида тўхталиб, жаҳон миқёсда бўладиган лицензион мусобақа орқали тўлиқ таркибда йўлланма олиш ва энг асосийси Токио-2020 Олимпиадасида муносиб иштирок этиш масалаларига урғу бериб ўтилди.

“4-5 йил давомида катта меҳнат орқали Риодаги натижага эришганмиз. Энди бу даражани тушириб юборишга ҳаққимиз йўқ. Негаки халқимиз, муҳтарам юртбошимиз биздан ғалаба кутади. Барчангизга бу борада омад ва зафарлар тилаб қоламиз”, – деди Шерзод Ташматов.

Учрашув давомида терма жамоамиз бош мураббийи Марат Қурбонов боксчиларимиз билан йиғин ўтказишни хоҳлаётган Туркия, Англия, Баҳрайн каби терма жамоаларнинг таклифини ўрганиб чиқаётгани, 2021 йилнинг дастлабки ойлари учун тузилган режалар ҳақида гапириб берди. Таъкидлаш жоиз, ҳар икки терма жамоа билан ўтказилган суҳбатда 2022 йилги Осиё ўйинлари ва Париж-2024 Олимпиадасига тузилган режаларга ҳам тўхталиб ўтилди.

Айни кунларда “Янгиобод” ўқув базасида енгил атлетикачиларимиз ҳам йиғин олиб боришмоқда. Мутасаддилар йўл-йўлакай атлетларимиз билан қисқа суҳбат олиб боришди (Режа бўйича бир неча кундан сўнг Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси билан ҳам алоҳида учрашув бўлади). Шундан сўнг мутасаддилар боксчиларимиз машғулот олиб бораётган ҳудудга ташриф буюришди.

Ўзбек спорти мухлислари боксчиларимиздан Токио Олимпиадасида ҳам худди Риода бўлгани каби чиройли ғалабалар кутишмоқда. Бугун ушбу мавзуга алоҳида тўхталиб, жаҳон миқёсда бўладиган лицензион мусобақа орқали тўлиқ таркибда йўлланма олиш ва энг асосийси Токио-2020 Олимпиадасида муносиб иштирок этиш масалаларига урғу бериб ўтилди.

4-5 йил давомида катта меҳнат орқали Риодаги натижага эришганмиз. Энди бу даражани тушириб юборишга ҳаққимиз йўқ. Негаки халқимиз, муҳтарам юртбошимиз биздан ғалаба кутади. Барчангизга бу борада омад ва зафарлар тилаб қоламиз”, – деди Шерзод Ташматов.

Учрашув давомида терма жамоамиз бош мураббийи Марат Қурбонов боксчиларимиз билан йиғин ўтказишни хоҳлаётган Туркия, Англия, Баҳрайн каби терма жамоаларнинг таклифини ўрганиб чиқаётгани, 2021 йилнинг дастлабки ойлари учун тузилган режалар ҳақида гапириб берди.

 Таъкидлаш жоиз, ҳар икки терма жамоа билан ўтказилган суҳбатда 2022 йилги Осиё ўйинлари ва Париж-2024 Олимпиадасига тузилган режаларга ҳам тўхталиб ўтилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг