UZ

Сўнгги янгиликлар

21:09Мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуэ ҳамда даъвогар Луис Нери тарозига чиқди 0 20:38"Атлетико" афсонаси Мадридда қоладими? 0 20:17Сауль Альварес гонорарининг катта миқдорини Ғазо аҳолисига хайрия қилади 0 19:5622 ёшли Свёнтек тўққизинчи WTA 1000 бош совринини қўлга киритди. Фақат икки теннисчида ундан кўпроқ титул бор 1 19:35Тўрт дзюдочимиздан уч нафари Goygol Cadet European Cup шоҳсупасига кўтарилди 0 19:14Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин 0 18:32Олимжон Назаров рақибини нокаутга учратди, Абдурасул Исмоилов жангида дуранг қайд этилди 0 18:11Канелонинг Мунгияга қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 17:50"Кальяри" ўз уйида 10 киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди 0 17:29Эркин курашчимиз Нодиржон Сафаров ММАда дебют қилди 0 17:08Мераб Двалишвили ўз жангини тасдиқлади. Сана ва манзил маълум 0 16:47Мадрид "Мастерс". Жуфтлик турнирида бош соврин соҳиблари маълум 0 16:26"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш 0 16:05Чироқчида белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказиляпти + ФОТО 0 15:44Нокаутли ғалабалар бўйича UFC рекорчиси фаолиятини якунлади 1

30 янв 07:41
Янгиликлар

Тадбирлар

МОҚда Президент томонидан белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан ОАВ ва федерациялар матбуот котиблари билан учрашув ташкил этилди

Президентимиз томонидан ўтказилаётган сўнги видеоселектор ва учрашувлар, йиғилишларда юртимиз, хусусан ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, оммавий спортни ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда.

Бу борада давлатимиз раҳбари томонидан Олий Мажлис палаталари ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномада, хусусан, 27 январь куни ёшлар бандлигини таъминлаш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам алоҳида таъкидлаб ўтилди. 

Бугун Миллий олимпия қўмитасида Президент томонидан белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш, 2021 йил юртимизда бўлиб ўтадиган йирик спорт мусобақалари, хорижий давлатларда ташкил этиладиган Токио 2020 Олимпия ўйинлари учун лицензион турнирларни тўлақонли ва сифатли ёритиш, федерация ва ассоциациялар матбуот хизматлари ишини жонлантириш, мамлакатимиз бўйлаб ўтказилаётган “Спортни сев, спорт билан яша” оммавий спорт мусобақалари тарғиботини кучайтириш каби масалалар бўйича учрашув бўлиб ўтди.

Йиғилишни МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов олиб борди. Унда юртимизда спорт мавзусини ёритиб борадиган етакчи ОАВ ходимлари, олимпия спорт турлари бўйича федерация ва ассоциациялар матбуот котиблари, устоз журналистлар ҳамда МОҚ масъул ходимлари иштирок этишди.

Дастлаб, Ойбек Омилович йиғилиш иштирокчиларини кун тартиби билан таништирди ва ОАВ ходимларидан спорт соҳасини ёритишда юзага келаётган муаммолар ҳақида сўради. Бу масала юзасидан “O’zbekiston 24” телеканали бош муҳаррири Норбек Ниёзов, “SPORT” телеканали директори Зоҳид Каримов, “Правда Востока” газетаси шарҳловчиси, тажрибали журналист Тимур Низаевлар ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашишди. Жумладан, юртимизда спорт соҳасини ёритишда томошабинга реал холатни кўрсатиш, муаммо ва камчиликларни кўтариш, уларга ечим излаш, танқид ва таҳлил тенденцияларига амал қилган холда соҳани ривожлантиришга ҳисса қўшиш ҳақида фикр билдиришди.

“Агар биз чиндан ҳам мамлакатимизда спортни рривожлантиришни, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишни истасак, ҳар қандай баландпарвоз иборалардан воз кечиб, вазиятга реал баҳо беришимиз керак. Агар муаммо ва камчилик бўлса, уларни яширмай, аксинча борича кўрсатишимиз керак. Бу билан биз энг аввало жойлардаги раҳбарларни ҳаракат қилишга, ўз устида ишлашига, креатив фикрлашга, бюджет маблағларини мақсадли сарфлашига эришамиз. Ана ўшандагина спорт тараққиёти ҳақида гапирсак бўлади. Шу билан биргаликда танқидлар асосли ва конструктив бўлиши керак”, – деди Зоҳид Каримов.

Учрашув кун тартибидан, шунингдек, матбуот котибларининг январь ойидаги фаолиятлари таҳлили, Президентимиз томонидан белгиланган топшириқлар ижроси, терма жамоаларимизнинг Токио Олимпия ва Паралимпия ўйинларига олиб бораётган тайёргарликларини халқимизга янада кенг ёритиш, юртимиз ёшлари орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш каби масалалар ўрин олди.

Йиғилиш якунида Ойбек Касимов сўз олиб, шундай деди:

“Муҳтарам Президентимиз мамлакатимиз ёшларининг келажагига қанчалик қайғураётганларини барчамиз кўриб турибмиз ва бу бежиз эмас, албатта. Зеро юртимиз аҳолисининг 55% ини 30 ёшгача бўлган келажагимиз эгалари ташкил этади. Давлатимиз раҳбари таъкидлашларича бугунги ёшлар анча фаол ва биз уларни тўғри йўналишга йўналтиришимиз, оммавий спорт ва соғлом турмуш тарзига тарғиб қилишимиз керак. Агар биз бугун уларни қамраб олмасак, имконият ва шароит яратиб бермасак, эртага кеч бўлиши мумкин. Шундай экан барчамиз ўз ишимизга виждонан ёндашишимиз талаб этилади”, – деди МОҚ Бош котиби.

Йиғилиш якунида матбуот котибларига ҳам фаолиятини яхшилаш, ишларни самарали ташкил этиш юзасидан керакли тавсия ва кўрсатмалар берилди. Ўз навбатида ОАВ ходимлари ва матбуот котиблари учун вилоятларга хизмат сафарлари ва пресс-турлар ташкил этиб бериш бўйича таклифлар илгари сурилди. Бу эса ўз навбатида ҳудудлардаги муаммоларни аниқлаш ва уларга ечим топиш учун хизмат қилади. МОҚ раҳбарияти бундай ташаббус ва таклифларни қўллаб-қувватлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг