UZ

Сўнгги янгиликлар

10:54Усик Тайсон Фьюрининг реванш ҳақидаги сўровига 4 та сўз билан жавоб берди 0 10:33Усик — Фьюри жангининг ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма + ФОТО 0 10:12UFC Fight Night 241 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 09:51МЛС. Сўнгги дақиқаларда киритилган гол "Интер Майами"ни пешқадамга айлантирди 0 09:30Тайсон Фьюри: "Мен бу жангда ютқазмадим" 1 09:09UFC Fight Night 241 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 08:48Париж-2024 Олимпиадасида стол теннисчиларимиздан ҳеч ким бўлмайди 0 08:27Суперлига. Бугун Наманганда водий дербиси бўлиб ўтади 0 08:06Рим WTA 1000 турнири бош соврини кимга насиб этди? 0 07:45UFC Fight Night 241 турнирининг марказий жанги тўлиқ 5 раунд давом этди 0 07:24Бугун Жаҳон чемпионатининг илк куни 5 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз 0 07:03"Байер" мавсум стартидан бери 51 та мағлубиятсиз ўйин ўтказди. Олдинда иккита учрашув қолди 0 00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0

02 фев 19:34
Янгиликлар

Футбол

"Насаф" собиқ футболчисини ортга қайтарди

Қаршининг "Насаф" жамоаси эртадан бошлаб ўз қароргоҳида ОЧЛ гуруҳ босқичи доирасидаги "Персеполис"га қарши ўйинга тайёргарликни бошлайди.

Жамоа таркибида ўзгаришлар мавжуд. Маълумотларга кўра, бугун "аждарлар" яқиндагина "Насаф" билан хайрлашган Сайдулло Раҳматовни яна ортга қайтарди. Орада АГМК билан Туркияда йиғин ўтказиб қайтган чап қанот ҳимоячиси бугун қаршиликлар билан шартнома имзолаган.

Рўзиқул Бердиев чап қанот ҳимояси юзага келган муаммони собиқ футболчиси билан ёпишга уриниб кўрадиган бўлди. Шунингдек, жамоа селекция ишларини давом эттирмоқда. Жамоа бош мураббийи "Ал Файсали"га қарши ўйиндан кейин учта чизиқ бўйича футболчи кераклигини таъкидлаганди.

Чап қанот ҳимоясидан ташқари "Насаф"га яна марказий ярим ҳимоячи ҳамда ҳужумчи зарур. Тез орада бу чизиқлар бўйича ҳам янги футболчилар пайдо бўлиб қолиш эҳтимоли мавжуд.


"Насаф" жамоаси "Персеполис"га қарши ўйинга тараддуд кўриш доирасида 6-7 февраль кунлари Қаршида "Шўртан" ҳамда "Динамо" жамоалари билан назорат учрашуви ўтказиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, 13 февраль куни "Насаф" жамоаси ОЧЛ гуруҳ босқичи доирасида "Персеполис"га қарши Эронда баҳс юритади. Қаршиликлар 11 февраль куни эрта тонгда Тошкентдан Эронга Туркия орқали йўл олишади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
02 фев 20:27:23
ibrat
Nasafga omad, butun O'zbekiston sizlar bilan. Ko'proq Nasafga e'tibor berilsa edi, ular natija ko'rsatardi manimcha.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг