UZ

Сўнгги янгиликлар

19:14Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин 0 18:32Олимжон Назаров рақибини нокаутга учратди, Абдурасул Исмоилов жангида дуранг қайд этилди 0 18:11Канелонинг Мунгияга қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 17:50"Кальяри" ўз уйида 10 киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди 0 17:29Эркин курашчимиз Нодиржон Сафаров ММАда дебют қилди 0 17:08Мераб Двалишвили ўз жангини тасдиқлади. Сана ва манзил маълум 0 16:47Мадрид "Мастерс". Жуфтлик турнирида бош соврин соҳиблари маълум 0 16:26"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш 0 16:05Чироқчида белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказиляпти + ФОТО 0 15:44Нокаутли ғалабалар бўйича UFC рекорчиси фаолиятини якунлади 1 15:23Диёра Келдиёрова Kodokan International марказидаги машғулот йиғинини якунлади 0 15:02"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?! 0 14:39Бетербиев Бивол билан жанг қолдирилиши ҳақида: "Шифокорлар туриб олишди" 0 14:17Бугун Goygol Cadet European Cup турнирида яна икки ёш дзюдочимизга мухлислик қиламиз 0 13:55Бивол Бетербиев билан қодирилган жанг ҳақида фикр билдирди 0

08 дек 15:14
Янгиликлар

Таэквондо

Никита Рафаловичнинг натижаси ўзбек таэквондоси учун тарихий бўлди, у бугун Ўзбекистонга қайтиб келади

Хабар бериб ўтганимиздек, 6-7 декабрь кунлари Россия пойтахти Москва шаҳрида "Moscow Grand-Prix Final" мусобақаси бўлиб ўтди.

Унда ўзбекистонлик таэквондочи Никита Рафалович бронза медалини қўлга киритди. Бронза медали учун баҳсда ҳамюртимиз мисрлик Сеиф Иссага қарши даянга чиқди. 3 раунддан сўнг ҳисоб 5:5 эди. Ғолибни аниқлаш учун қўшимча тўртинчи раунд ўтказилди. Унда дастлабки очкони қўлга киритган Никита "Moscow Grand-Prix Final" мусобақасида бронза медалини қўлга киритди. Таъкидлаш лозимки, бунга қадар ўзбекистонлик таэквондочи ушбу мусобақада медалга эга чиқмаган эди. 

Ушбу муваффақият Рафаловични Токио Олимпиадаси лицензияси сари янада яқинлаштирганини алоҳида эътироф этиш лозим!

Бугун Якуний Гран-Прида иштирок этган таэквондочиларимиз Никита Рафалович ва Нигора Турсунқулова Москва-Тошкент йўналишида HY604 рейси билан юртимизга қайтишади. Делегация жойлашган самолёт соат 17:05да Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнади. Таэквондочиларимизни кутиб олиш учун барча мухлислар ва ОАВ ходимларини таклиф қиламиз. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг