UZ

Сўнгги янгиликлар

19:40Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради 0 19:19Арман Царукян Хабиб ва Махачевни солиштирди 0 18:58"Тайсон учун бу жанг хавфли бўлади" - Оскар де ла Хойя 0 18:37"Чемпионга ўхша". Волкановски Топурияга мурожаат қилди 0 18:15Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ 0 17:52Диёра Келдиёрова: “Бор эътиборим Париж-2024 медалига қаратилган” 0 17:27UFC Машрабжон Рўзибоевга жанг таклиф қилган 0 17:04Ажойиб! Бадиий гимнастикачиларимиз гуруҳ машқида Париж-2024 йўлланмасини қўлга киритишди 0 16:48"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди 0 16:25Жозе Альдо нима учун ММАдаги фаолиятини тиклагани сабабини айтди 0 16:18Душанбе "Катта Дубулға" турнирига қуръа ташланди 0 16:02Париж-2024: Россиялик волонтёрлар учун аккредитацияга рад жавоби берилди 0 15:41Чарльз Оливейра Жастин Гэтжи билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 15:20Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдиндан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 14:56Шахмат бўйича Ўзбекистон Олий лигаси якунланди: 15 минг доллар кимга насиб қилди? 0

24 июн 20:35
Янгиликлар

Футбол

"Обод" - "Пахтакор" 1:4. "Шерлар" учинчи ўринга кўтарилишди

Бугун олий лиганинг 15-туридан ўрин олган дастлабки учрашув "Обод" ва "Пахтакор" ўртасида бўлиб ўтди.

Ўйиннинг 12-дақиқасида Шерзод Каримовнинг жарима тўпидан йўллаган зарбасини мезбонлар посбони қайтарди. 17-дақиқада Азамат Аҳмедов кетма-кет икки марта ўз дарвозасини голдан сақлаб қолди. 

30-дақиқада Дониёр Ҳасановнинг зарбаси йўлига Александр Лобанов тўғаноқ бўлди. 32-дақиқада бош ҳакам томонидан белгиланган пенальтини Игорь Сергеев аниқ амалга ошириб ҳисобни очди - 0:1. 

Иккинчи тайм бошида Жасур Ҳакимов ҳимоячидан келган тўпни дарвозага йўллади - 0:2. Орадан ўн дақиқа ўтгач Шерзод Каримовнинг пасидан сўнг Игорь Сергеев дублга эришди - 0:3. 

67-дақиқада захирадан майдонга тушган Исломжон Исмоилов ҳисобни қисқартирди - 1:3. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Беҳруз Садуллаев Сергеевдан келган пасни голга айлантирди - 1:4. 


Олий Лига, 15-тур

«Обод» (Тошкент) – «Пахтакор» (Тошкент) 1:4

24 июнь 2017. Тошкент. "Жар" стадиони. 18:30.

Голлар: Игорь Сергеев 32 пенальти, - 0:1. Жасур Ҳакимов 51, - 0:2. Игорь Сергеев 61, - 0:3. Исломжон Исмоилов 67, - 1:3. Беҳруз Садуллаев 90+1, - 1:4. 

"Обод": Азамат Аҳмедов, Аброр Хусинов, Анвар Ғофуров, Ғайрат Умиров, Шерзод Жалилов, Дониёр Ҳасанов, Павел Соломин (Идрис Бикмайкин, 68), Суннатилла Эрматов, Шохруз Норхонов, Сардор Қаҳҳоров (Ислом Исмоилов, 55), Исмоил Жасурхўжа (Тимур Васильев, 46)

"Пахтакор": Александр Лобанов, Хожиакбар Алижонов, Акбар Исматуллаев, Азим Аҳмедов, Шерзод Каримов, Игорь Сергеев, Суҳроб Нуруллаев (Беҳруз Садуллаев, 86), Жасурбек Ҳакимов (Достон Иброҳимов, 74), Даврон Ҳошимов (Хушнудбек Авилов, 63), Владимир Козак, Жамшид Юсупов.

Ҳакамлар: И. Танташев (Бухоро), А. Цапенко (Тошкент вил.), Р. Нугманов (Тошкент), Ф. Норсафаров (Карши)

Огоҳлантириш: Азим Аҳмедов 35. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг