UZ

Сўнгги янгиликлар

19:01"Менда рад этиш варианти йўқ эди". Порье Махачев билан жангни қабул қилиши ҳақида гапирди 0 18:39Бир муҳаббат тарихи. Месси ва Антонелла қандай танишган? 0 18:18Сергей Ковалёв Баҳодир Жалолов ҳақида фикр билдирди 0 17:55Аукционга қўйилган дўппининг нархи 44 миллион сўмга етди. Барча пуллар болалар шифохонасига хайрия қилинади 0 17:32Нурсултон Рўзибоев қачон фаолиятини якунлашини айтди 1 17:10Дэвис кубоги. Ўзбекистон терма жамоасининг навбатдаги рақиби маълум бўлди. Тошкентда яна теннис байрами бўлади! 0 16:48Макс Холлоуэй Жастин Гэтжи уни нокдаунга туширганини тан олди 0 16:25ЕЧЛ. "Реал" ва "Бавария"нинг бугунги ўйин учун тахминий таркиблари 0 16:03Пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон чемпионатида рекорд даражада спортчи иштирок этмоқда 0 15:42АҚШдаги ҳамюртимиз Фирдавс Ҳасановнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум + ПОСТЕР 0 15:21Уйқудаги парилар Мария Шарапова, опа-сингил Уильямс ва бошқа гўзаллар Met Gala 2024 оқшомида + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 15:00«Челси» 17 ёшли болакай учун 30 миллиондан воз кечишга тайёр 0 14:38UFC ҳали ҳамон Забит Магомедшариповни қайтаришни истайди 0 14:17Грунт қироли Рафаэль Надалнинг Рим "Мастерс"даги илк рақиби маълум 0 13:55Сэндхаген Умар Нурмагомедовнинг кучсиз томони ҳақида гапирди 0

11 ноя 13:56
Янгиликлар

ОЧЛ. Бош соврин кетма-кет 7-марта Шарққа кетди

Шундай қилиб Осиё чемпионлар лигасининг бу йилги мавсуми ҳам тугади.

Теҳрондаги "Озоди" стадионида кечган иккинчи финал ўйинида ҳисоб очилмади. Биринчи учрашувда "Кашима Антлерс" 2:0 ҳисобида зафар қучганди. Натижада японияликлар бу йилги мусобақада ғолибликни қўлга киритишди.

Қизиғи шундаки, ОЧЛ йўлга қўйилганидан бери кетма-кет иккинчи марта япон клублари зафар қучди. Ўтган йил "Урава Редс" чемпионликни қўлга киритганди, бу мавсум эса "Кашима"га тенг келадигани топилмади. Худди шунингдек 2007/2008 йилги мавсумларда ҳам кетма-кет япон клублари зафар қучган. Хусусан 2007 йил "Урава Редс", орадан бир йил ўтиб эса "Гамба Осака" чемпион бўлган.

Статистикага мурожаат қиладиган бўлсак, қаторасига еттинчи бор бош соврин Шарқ минтақасига кетди. Охирги марта 2011 йил Ғарб вакили "Ал Садд" ОЧЛда зафар қучганди. Шундан бери "ғарбликлар"га ҳеч омад кулиб боқмаяпти.

Осиё чемпионлар лигасининг барча совриндорлари

2002/03 й. Ғолиб - "Ал Айн" (БАА); финалчи - "Бек Теро Сасана" (Таиланд)
2004 й. Ғолиб - "Ал Иттиҳод" (С.Арабистони); финалчи - "Сеонгнам Ильва Чунма" (Ж.Корея)
2005 й. Ғолиб - "Ал Иттиҳод" (С.Арабистони); финалчи - "Ал Айн" (БАА)
2006 й. Ғолиб - "Чонбук Хюндай" (Ж.Корея); финалчи - "Ал Карама" (Сурия)
2007 й. Ғолиб - "Урава Редс" (Япония); финалчи - "Сепахон" (Эрон)
2008 й. Ғолиб - "Гамба Осака" (Япония); финалчи - "Аделаида Юнайтед" (Австралия)
2009 й. Ғолиб - "Поханг Стилерс" (Ж.Корея); финалчи - "Ал Иттиҳод" (С.Арабистони)
2010 й. Ғолиб - "Сеонгнам Ильва Чунма" (Ж.Корея); финалчи - "Зобахан" (Эрон)
2011 й. Ғолиб - "Ал Садд" (Қатар); финалчи - "Чонбук Хюндай" (Ж.Корея)
2012 й. Ғолиб - "Ульсан Хюндай" (Ж.Корея); финалчи - "Ал Аҳли" (С.Арабистони)
2013 й. Ғолиб - "Гуангжу Эвергранд" (Хитой); финалчи - "ФК Сеул" (Ж.Корея)
2014 й. Ғолиб - "Вестерн Сидней" (Австралия); финалчи - "Ал Ҳилол" (С.Арабистони)
2015 й. Ғолиб - "Гуангжу Эвергранд" (Хитой); финалчи - "Ал Аҳли" (БАА)
2016 й. Ғолиб - "Чонбук Хюндай" (Ж.Корея); финалчи - "Ал Айн" (БАА)
2017 й. Ғолиб - "Урава Редс" (Япония); финалчи - "Ал Ҳилол" (С.Арабистони)
2018 й. Ғолиб - "Кашима Антлерс" (Япония); финалчи - "Персеполис" (Эрон)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг