UZ

Сўнгги янгиликлар

13:22Гроссмейстерларимиз сони яна биттага кўпайди, Ўзбекистонда улар энди 29 нафар! 0 13:01"Барселона" Фликни қачон бош мураббий сифатида эълон қилиши маълум 0 12:40Спортчилар ижтимоий тармоқларда 0 12:35Breaking: Оксана Чусовитина жароҳат олди. У Париж Олимпиадасида иштирок этмайди 0 12:19Усик Фьюри билан жангдан орттириб олган жароҳатларини кўрсатди + ФОТО 0 11:58Жаҳон чемпионатининг тўртинчи кунидан сўнг нечанчи ўриндамиз? 0 11:3766 ёшли Гасперини фаолиятидаги илк совринни қўлга киритди. У Европа лигаси тарихига ҳам кирди 0 11:16Жаҳон чемпионатининг кечаги кун қаҳрамонлари + ФОТО 0 10:55"Эгилган бошни қилич кесмас" - Ҳумоюн Тўхтамуродов Мuradov legion team'га қайтди 0 10:34Хоккей бўйича жаҳон чемпионатида 1/4 финал жуфликлари маълум бўлди 0 10:13Арсен Венгер офсайднинг бутунлай янгича қоидасини таклиф қилмоқда 0 09:52Маъруфжон Муродуллоев Кобеда Жаҳон чемпионати совриндори бўлди 0 09:31Шоҳасан Мирзаматов кейинги жангини қачон ва қайси турнирда ўтказиши маълум 0 09:10WBO рейтинги янгиланди: КАКА, Бектемир кўтарилди, Ҳасанбой пастлади 0 08:49“Байер”нинг 51 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияси якунига етди 0

16 апр 22:33
Янгиликлар

Оғир атлетика

Олимпиада медалига сазовор бўлган Иван Ефремовга ҳукумат томонидан мукофот бериладими? Ушбу саволга жавоб берилди

Хабар бериб ўтганимиздек, бугун оғир атлетикачимиз Иван Ефремовга Лондон Олимпиадасининг бронза медали тақдим этилди.

У 2012 йилги Олимпия ўйинларида бешинчи ўринни эгаллаганди. Аммо, ўша ўйинларда учинчи ва тўртинчи ўринни банд этган спортчиларнинг таҳлилидан тақиқланган моддалар топилганди. Шу сабабли, бронза медали ҳамюртимиз Иван Ефремовга насиб қилди.

Бугун Тошкентда ўтказилган тадбир давомида Ефремовга Олимпиада медали тантанали тарзда топширилди.

Маълумки, Ўзбекистон ҳукумати Олимпия ўйинларида совриндор бўлган спортчиларни пул мукофоти билан тақдирлайди. Демак, қоида бўйича Ефремов ҳам тақдирланиши лозим.

Тадбир давомида ОАВ ходимлари ушбу масала юзасидан савол билан мурожаат қилишди. Саволга МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов жавоб берди:

"Ушбу янгилик жуда тезда содир бўлди. Олимпиада медаллари ҳам яқиндагина етиб келди. Биз бу борада ҳукуматга мурожаат қилдик. Яхши биласиз, Ўзбекистонда Олимпиадада совриндор бўлган спортчи эътиборсиз қолмайди. Иван Ефремов албатта тақдирланади", - деди Равшан Эрматов.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг