UZ

Сўнгги янгиликлар

13:24UFC чемпиони Жон Жонс навбатдаги жанги санасини эълон қилди 0 13:03Соболенко қаторисига иккинчи йил ҳам Рим турнири финалида ўйнайди 0 12:42"Ал Насср"нинг ёзги трансфер бозоридаги асосий мақсади маълум. У Салаҳ ёки Де Брюйне эмас! 0 12:21Нурсултон Рўзибоев яна мухлисларга юзланди + ФОТО 0 12:00Конор Макгрегор Усик-Фьюри жангига муносабат билдирди 0 11:39Расман! Муҳаммад Мокаев ҳам Манчестерда жанг ўтказади + ПОСТЕР 0 11:18Билармидингиз? "Комо" хўжайинининг пули А Сериядаги бошқа барча клуб эгалларининг умумий бойлигидан кўра кўпроқ 0 10:57Рим "Мастерс". Стефанос Циципасда мағлубият 0 10:36Пойтахтимизда стол тенниси бўйича Париж-2024 Олимпиадаси учун лицензион турнир старт олди 0 10:15Бугун 5 нафар боксчимиз Астана турнирида рингга кўтарилади 0 09:54"Интер" афсоналаридан бири "Спартак" устозига айланди 0 09:33Даҳшат! MPL 9 турнири иштирокчиларининг бонус учун қанча мукофот пули олгани маълум 0 09:12Свёнтек Рим турнири бош соврини учун кортга чиқади, бу унинг 25-финали! 0 08:51Самарқанд мезбонлик қиладиган триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан ташкил этилган матбуот анжуманидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:30Франция терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби маълум 0

24 дек 09:28
Янгиликлар

Спорт курашлари

Осиё ўйинлари ғолиби Мўминжон Абдуллаевни табриклаймиз!

Бугун юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Мўминжон Абдуллаев учун қувончли кун!

Полвонимиз оила аъзолари даврасида ўз таваллуд айёмини нишонламоқда. Мўминжон Абдуллаев 1989 йил 24 декабрь куни Самарқанд вилоятида дунёга келган. -130 кг вазн тоифасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. Жакартада ўтган Осиё ўйинлари ғолиби, Осиё чемпионатининг кумуш медали совриндори, Лондон Ёзги олимпия ўйинлари иштирокчиси. 

Осиё ўйинларида у Жанубий Корея, Тожикистон ва эронлик полвонларни мағлуб этиб, финалгача етиб борган. Ҳал қилувчи баҳсда эса қозоғистонлик Нурмакан Тиналиевдан 8:0 ҳисобида устун келиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган. Айни пайтда Мўминжон Токио Олимпиадасига лицензия тақдим этувчи турнирга тайёргарлик кўрмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раҳбарияти, мураббийлар штаби, ҳакамлар ва курашчилар номидан бугун шукрона кунини нишонлаётган Мўминжон Абдуллаевни чин кўнгилдан табриклаймиз. Унга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва албатта Олимпиада йўлланмасини қўлга киритишини тилаймиз. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг