UZ

Сўнгги янгиликлар

09:17Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди 0 08:56Арина Соболенко Mutua Madrid Open бош соврини учун кортга чиқади 0 08:35Канело неча раунд ичида Мунгияни нокаут қилмоқчи эканлигини айтди 0 08:14Ҳумоюн Султонов Осиекдаги турнирда 1/4 финалга чиқди 0 07:53Бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Японияга қарши Осиё чемпионлиги учун майдонга тушади 0 07:32Бугун Душанбе "Катта Дубулға" турнирининг илк куни 6 нафар дзюдочмизга мухлислик қиламиз 0 07:11WBA'нинг янгиланган рейтингида 3 нафар боксчимиз кўтарилди 0 00:46Breaking! Ўзбекистонлик таниқли жангчи кутилмаганда UFC'ни тарк этди 0 19:40Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради 0 19:19Арман Царукян Хабиб ва Махачевни солиштирди 0 18:58"Тайсон учун бу жанг хавфли бўлади" - Оскар де ла Хойя 0 18:37"Чемпионга ўхша". Волкановски Топурияга мурожаат қилди 0 18:15Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ 0 17:52Диёра Келдиёрова: “Бор эътиборим Париж-2024 медалига қаратилган” 0 17:27UFC Машрабжон Рўзибоевга жанг таклиф қилган 0

30 июн 19:36
Янгиликлар

Бошқалар

Осиё Паралимпия қўмитаси раҳбари "Ипак йўли" туризм халқаро университетига ташриф буюрди

Теглар :  Паралимпия
Аввал хабар берганимиздек, Осиё Паралимпия қўмитаси президенти Мажид Абдулла Рашид бошчилигидаги делегация аъзолари амалий ташриф билан юртимизда бўлишди.

Ташрифнинг иккинчи кунида жаноб Мажид Абдулла Рашид ўз ҳамроҳлари билан кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрида бўлишди. Самарқандга ташрифи доирасида юқори мартабали "Ипак йўли" туризм халқаро университети билан танишди.

Ташрифдан кўзланган мақсад – туризм ва спорт соҳасида белгиланган режаларни амалга оширишда университет фаолияти билан танишиш эди.

Ташриф давомида меҳмонлар университетда имконияти чекланган инсонларга яратилган шароитлар, талабаларнинг лабораторияларда амалий машғулотлар ўтказиши, уларнинг спорт ва ижодий иш билан шуғулланиши учун жиҳозлангани, замонавий кутубхонада Осиё тарихи, маданияти ва мероси ҳақида нодир нашрлар тўпланган катта адабий захира мавжудлигига алоҳида эътибор қаратишди.

Учрашув якунида жаноб Мажид Абдулла Рашид университет талабалари учун яратилган имкониятларни юқори баҳолади ва уларга нафақат спорт соҳасида, балки ўқишда ҳам муваффақият тилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг