UZ

Сўнгги янгиликлар

09:39Симеоне испан футболида ноёб рекорд ўрнатди 0 09:18Магнус Карлсен - Superbet Poland Rapid & Blitz чемпиони! Нодирбек Абдусатторов қандай натижа қайд этди? 0 08:57Новак Жокович Рим "Мастерс"да мағлуб этишди 0 08:36Шара Буллет Маҳмуд Мурадов тўқнаш келиши керак бўлган жангчига "вызов" ташлади 0 08:15"Байер"нинг мағлубиятсиз серияси 50 та учрашувга етди 0 07:54Хасбик билан жанг қилиши айтилган Абдурозик араб қизига унаштирилди + ФОТО 0 07:33Рамазон Темиров RIZIN билан шартномаси ва UFC'га ўтиши ҳақида гапирди 0 07:11Хоакин Бакли нима сабабдан Ўзбекистон байроғи билан чиқиб келганини айтди 0 21:30Мбаппедан сўнг уч карра ЕЧЛ соҳиби ҳам ПСЖдан кетишини эълон қилди 0 21:21Хитойлик курашчи 39 ёшли Магомед Ибрагимовни "нафақа"га кузатиб қўйди 0 20:09Энг оғир вазнда Париж-2024 Олимпиадасига Ўзбекистондан эркин курашчи бормайди 0 19:57Бетербиев ва Биволнинг вазнида вақтинчалик чемпионлик жанги ўтказилади 0 19:34Бортида Отабек Шукуров бўлган самолётни чақмоқ урди 0 19:13Пара пауэрлифтингчиларимиз Жаҳон кубогида тенгсиз бўлди! 0 18:52Руне Рим "Мастерс" бош соврини сари юришини давом эттирмоқда 0

19 янв 10:32
Янгиликлар

Тадбирлар

“Отам, онам ва мен - соғлом спортчимиз”: Тошкент вилояти босқичи ғолиблари аниқланди

Тошкент вилояти бўйлаб уч босқичда “Отам, онам ва мен - соғлом спортчимиз” шиори остида "Қувноқ стартлар" мусобақаси ташкил этилди.

Тошкент вилоятида спортни янада оммалаштириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида спорт-таълим муассасалари ва турли корхона-ташкилотларнинг ишчи-ходимлари ҳамда маҳалла аҳолиси иштирокида эрталабки бадантарбия машғулотлари, юриш, югуриш каби спорт тадбирлари ташкил этилмоқда.

Аҳоли қатламларини бу каби спорт тадбирларига фаол жалб этишда ҳафтанинг дам олиш кунларидан унумли фойдаланилмоқда. Шу куни ҳафта давомида доимий иш билан банд бўлган Тошкент вилояти аҳолиси вакиллари ўз оилалари билан спорт тадбирлари ва мусобақаларида иштирок этмоқда.

Жумладан, ортда қолган ҳафтада вилоят бўйлаб, уч босқичда “Отам, онам ва мен - соғлом спортчимиз” шиори остида "Қувноқ стартлар" мусобақаси ташкил этилди. Дастлаб, ҳар бир маҳаллада ғолиблар номига аниқлик киритиб олинган бўлса, кейинчалик улар туман босқичида жам бўлишди.

Ўтган ҳафтанинг дам олиш кунлари ушбу мусобақанинг вилоят босқичи Чирчиқ давлат педагогика институти спорт объектларида ташкил этилди. Туманларда ғолиб бўлган спортчи оилалар вилоят кубоги учун кураш олиб боришди.

Мусобақа натижаларига кўра, 1-ўринни Паркент туманидан Тангрибоевлар оиласи қўлга киритган бўлишса, Чирчиқ шаҳридан Искандаровлар оиласи 2-ўринга лойиқ кўрилди. 3-ўрин эса Зангиота туманидан Қовунбоевлар оиласига насиб этди.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорларга ҳамкор ташкилотлар томонидан эсдалик совғалари тақдим этилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг