UZ

Сўнгги янгиликлар

19:5622 ёшли Свёнтек тўққизинчи WTA 1000 бош совринини қўлга киритди. Фақат икки теннисчида ундан кўпроқ титул бор 0 19:35Тўрт дзюдочимиздан уч нафари Goygol Cadet European Cup шоҳсупасига кўтарилди 0 19:14Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин 0 18:32Олимжон Назаров рақибини нокаутга учратди, Абдурасул Исмоилов жангида дуранг қайд этилди 0 18:11Канелонинг Мунгияга қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 17:50"Кальяри" ўз уйида 10 киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди 0 17:29Эркин курашчимиз Нодиржон Сафаров ММАда дебют қилди 0 17:08Мераб Двалишвили ўз жангини тасдиқлади. Сана ва манзил маълум 0 16:47Мадрид "Мастерс". Жуфтлик турнирида бош соврин соҳиблари маълум 0 16:26"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш 0 16:05Чироқчида белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказиляпти + ФОТО 0 15:44Нокаутли ғалабалар бўйича UFC рекорчиси фаолиятини якунлади 1 15:23Диёра Келдиёрова Kodokan International марказидаги машғулот йиғинини якунлади 0 15:02"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?! 0 14:39Бетербиев Бивол билан жанг қолдирилиши ҳақида: "Шифокорлар туриб олишди" 0

23 мар 22:28
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ўзбек боксчиларининг "Буюк Ипак йўли" турниридаги илк рақиблари (тўлиқ қуръа натижалари)

Бироз аввал 24-29 март кунлари Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ўтказиладиган бокс бўйича нуфузли халқаро турнирга қуръа ташлангани ҳақида хабар берган эдик.

Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган "Буюк Ипак йўли" мусобақасида ўнга яқин давлат боксчилари қаторида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам тўлиқ таркибда медаллар учун рингга чиқади. Таркибда жаҳон ва Олимпиада чемпиони, профессионал боксда ҳам ғалабали серия билан одимлаётган Баҳодир Жалолов ҳам бор. 

Қуръа натижасига кўра, Баҳодир илк даврада эронлик Рузбеҳ Сафарига қарши рингга чиқади. Жалолов ўзи сингари Париж-2024 Олимпиадаси лицензиясини қўлга киритиб улгурган қозоғистонлик Камшибек Кункабаев билан турнирнинг иккинчи даврасида ўзаро тўқнаш келиб қолиши мумкин. Бунинг учун Кункабаев россиялик Рамазан Карнукаевни мағлуб этиши керак бўлади. 


"Буюк Ипак йўли-2024". Боксчиларимиз учун қуръа натижалари:

-48 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев - Ҳасан Маликов (Озарбайжон)

-51 кг: Асилбек Салилов - Анваржон Ходжиев (Қирғиз Республикаси)

-54 кг: Хўжаназар Нортожиев - Амин Маммадзода (Озарбайжон)

-57 кг: Хўжаназар Файзов - Умуд Рустамов (Озарбайжон)

-57 кг: Қодир Ахтамов - Руслан Гадиров (Озарбайжон)

-60 кг: Саят Илясов - Рамазан Абдуллаев (Озарбайжон)

-60 кг: Бахтиёр Асадов - Константин Ополслий (Россия)

-63,5 кг: Абдуллоҳ Мадаминов - Бартломей Росковиж (Польша)

-63,5 кг: Асадбек Ражабов - Илья Попов (Россия)

-67 кг: Шавкатжон Болтаев - Жакшилик Талабеков (Қирғиз Республикаси)

-71 кг: Бекзод Ҳамидов - Элнур Абдуллазода (Озарбайжон)

-75 кг: Саиджамшид Жафаров - Сергей Сергеев (Россия)

-75 кг: Алишер Аюбов - Тимур Нурсеитов (Қозоғистон)

-75 кг: Жавоҳир Умматалиев - Раҳим Алиев (Озарбайжон)

-80 кг: Раҳматулла Бойматов - Алфред Коммей (Италия)

-80 кг: Фазлиддин Эркинбоев - Иляс Магомедов (Россия)

-86 кг: Самандар Жалолов - Бекзат Танқатар (Қозоғистон)

-86 кг: Одилбек Аслонов - Паоло Каруцо (Италия)

-92 кг: Диёрбек Ўралов - Алфонсо Лорен Домингес(Озарбайжон)

+92 кг: Жаҳонгир Зокиров - Йоханес Нуриев / Магаммад Абдуллаев (Озарбайжон)

+92 кг: Баҳодир Жалолов - Рузбеҳ Сафари (Эрон)

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг