UZ

Сўнгги янгиликлар

15:45Cўнгги лицензион турнирда иштирок этадиган эркин курашчиларимиз таркиби маълум 0 15:24Чендлер Махачев ҳақида: "Мен унинг ўрнида бўлганимда..." 0 15:02"Интер" эгалари ўзгариши мумкин 0 14:41Енгил атлетика. Ёшларимиз илк кунда 4 та медаль қўлга киритишди 0 14:20Марлон Вера кейинги жангини ноябрь ойида UFC собиқ чемпионига қарши ўтказмоқчи 0 13:58Ислам Махачев бўлажак рақиби Дастин Порье ҳақида фикр билдирди 0 13:37"Манчестер Юнайтед" ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди 0 13:16Спорт вазирининг навбатдаги ташриф манзили мамлакатимизнинг энг жанубий ҳудуди бўлди 0 12:55Арман Царукян Ислам Махачевга жавоб қайтарди 0 12:34Элина Свитолинада кутилмаган мағлубият 0 12:13"Кальяри" Шомуродовни олиб қолмоқчи. "Рома" терма жамоамиз сардорига нарх белгилади 0 11:52Собиқ UFC чемпиони Лига билан яна 8 та жанг учун шартнома имзолади 0 11:31Лицензия учун сўнгги имкониятдан фойдаланадиган аёллар кураши жамоамиз таркиби маълум 0 11:10Ига Свёнтек Мадрид WTA 1000 турнири учинчи даврасига чиқди 0 10:49Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланиб, 3-тур бошланади 0

27 сен 18:10
Янгиликлар

Бошқалар

Ўзбекистон - БАА. Терма жамоамиз ғалаба билан бошлади

Вьетнамнинг Да Нанг шаҳрида соҳил спорт турлари бўйича Осиё ўйинлари давом этмоқда.

Ушбу мусобақада пляж, яъни соҳил футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этяпти. Аҳад Юсупов шогирдлари илк учрашувда БАА терма жамоасини пеналтилар сериясига кўра мағлуб этишди.

Ўйиннинг асосий вақтида 3:3 ҳисобидаги жанговор дуранг қайд этилди. Терма жамоамиз таркибида футзал бўйича жаҳон чемпионатидан ташқарида қолган Жамолиддин Шарипов дублга эришди. Яна бир гол Феруз Фахрутдинов ҳисобига ёзилди.

Қўшимча бўлимларда ҳисоб ўзгармади. Пеналтилар сериясида эса соҳил футболи вакилларимиз 2:0 ҳисобида зафар қучишди. Бу сафар ҳам футзалчиларимиз Андрей Шлема ва Фахрутдинов ўзларини кўрсатишди. Футзал терма жамоамиз дарвозабони Акмал Хазратқулов эса иккита суперсейвни амалга оширди.

Энди терма жамоамиз чорак финалда Афғонистон билан муносабатларига ойдинлик киритиб олади. Бу учрашув 29 сентябрь куни бўлиб ўтади. Афғонистонлик соҳил футболчилар Хитой терма жамоасидан устун келишди.

Ўзбекистон БАА 3:3 (0:0, пен бўйича 2:0)

27 сентябрь. Вьетнам, Да Нанг. Осиё ўйинлари

Ўзбекистон: Акмал Хазратқулов, Равшан Элибоев, Феруз Фахрутдинов, Сарвар Шоаҳмедов, Зайниддин Тожиев, Фарҳод Мираҳмедов, Фурқат Азизов, Алишер Ибрагимов, Андрей Шлема, Жамолиддин Шарипов.

Бош мураббий - Аҳад Юсупов. 


Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
27 сен 20:02:53
janob eltin
Gap yoq
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг