UZ

Сўнгги янгиликлар

21:09Мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуэ ҳамда даъвогар Луис Нери тарозига чиқди 0 20:38"Атлетико" афсонаси Мадридда қоладими? 0 20:17Сауль Альварес гонорарининг катта миқдорини Ғазо аҳолисига хайрия қилади 0 19:5622 ёшли Свёнтек тўққизинчи WTA 1000 бош совринини қўлга киритди. Фақат икки теннисчида ундан кўпроқ титул бор 1 19:35Тўрт дзюдочимиздан уч нафари Goygol Cadet European Cup шоҳсупасига кўтарилди 0 19:14Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин 0 18:32Олимжон Назаров рақибини нокаутга учратди, Абдурасул Исмоилов жангида дуранг қайд этилди 0 18:11Канелонинг Мунгияга қарши жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 17:50"Кальяри" ўз уйида 10 киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди 0 17:29Эркин курашчимиз Нодиржон Сафаров ММАда дебют қилди 0 17:08Мераб Двалишвили ўз жангини тасдиқлади. Сана ва манзил маълум 0 16:47Мадрид "Мастерс". Жуфтлик турнирида бош соврин соҳиблари маълум 0 16:26"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш 0 16:05Чироқчида белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказиляпти + ФОТО 0 15:44Нокаутли ғалабалар бўйича UFC рекорчиси фаолиятини якунлади 1

27 июл 16:21
Янгиликлар

Бошқалар

Ўзбекистон крикет федерацияси расман Халқаро крикет кенгаши (ICC) аъзосига айланди

Буюк Британиянинг Бирмингем шаҳрида Халқаро Крикет Кенгаши (ICC)нинг навбатдаги конгресси бўлиб ўтди.

Мазкур конгрессда крикет бўйича бажарилаётган ишлар сарҳисоб қилинди. Конгресс регламентига мувофиқ, крикет ривожланаётган мамлакатларнинг ICCга аъзолик масалалари ҳам муҳокама қилинди. Қувонарлиси, ушбу конгрессда Ўзбекистон крикет федерацияси томонидан амалга оширилаётган ишлар муҳокамага қўйилди ва бир овоздан халқаро крикет кенгашининг аъзолигига қабул қилинди. 

Шу тариқа, Ўзбекистон крикет федерацияси Халқаро крикет кенгаши (ICC) аъзолик рўйхатига 106-давлат сифатида қабул қилинди. Халқаро крикет кенгаши (ICC) конгрессида иштирок этган Ўзбекистон крикет федерацияси раиси Азиз Михлиев шундай дейди.

- Авваламбор, мустақил ва янги Ўзбекистон фарзанди сифатида айтишим мумкинки, давлатимиз раҳбари, ҳурматли Шавкат Мирзиёев ташаббуси ва саъй-ҳаракатлари билан бугун ҳар соҳада, жумладан, жисмоний тарбия ва спортга яратилаётган имкониятлар беқиёс. Шу боис, спортчиларимиз юртимиз байроғини дунё ареналарида кўз-кўз қилишмоқда. Ўзбекистон крикет федерацияси ҳам Халқаро крикет кенгашининг аъзосига айланди ва ушбу муносабат билан барча юртдошларимизни, спортчиларимизни муборакбод этаман. Умид қиламанки, Ўзбекистон крикетчилари ҳам яратилаётган кенг имкониятлардан фойдаланиб, крикет бўйича халқаро мусобақаларда ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишади. 

Эслатиб ўтамиз, Халқаро  крикет кенгаши (ICC)нинг Осиё мамлакатларида крикетни ривожлантириш бўлими бошлиғи, олий тоифали халқаро эксперт, жаноб Иқбол Сикандер ва ICCнинг  молиялаштириш ишлари менежери Нитеша Котарийлар 11-13 июль кунлари Тошкентда бўлишиб, ЎКФ фаолияти билан яқиндан танишиб, хулосаларини халқаро крикет кенгаши (ICC) раҳбариятига тақдим этишганди. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг: -1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг