UZ

Сўнгги янгиликлар

19:06IJF бош директори билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди 0 18:46Кормье Топурияни танқид қилди 0 18:25Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади 0 18:02Порье чемпионлик жангига ким билан тайёрланаётганини кўрсатди (ФОТО) 0 17:40Энди Руис: "Жошуа кучли жангчилар билан уришмайди" 0 17:17Тайсон Пол билан жангга қандай тайёргарлик кўраётганини айтди 0 16:38Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар 0 16:16Промоутер Жошуанинг навбатдаги жанги ҳақида гапирди 0 15:54Футболчиларимизнинг муваффақиятидан сўнг Париж Олимпиадасидаги лицензияларимиз сони қанчага етди? 0 15:31"Нокаутларга рухсат" - Тайсон ва Пол ўртасидаги жанг қоидалари маълум қилинди 0 15:10Роналдо "Крузейро"ни сотади 0 14:48Шон Портер Кроуфорд - Мадримов жанги учун тахминини айтди 0 14:25Мадрид. Арина Соболенко Коллинзнинг 15 та ўйинлик ғалабали серияcини тўхтатди 0 14:01Илия Топурия UFC 305 турнирида Алекс Волкановски билан жанг қилишдан бош тортди 0 13:40Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади 0

31 янв 11:05
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ўзбекистон Марказий Осиёда илк бор ММА бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

Теглар :  ММА
Барчага яхши маълум, айни пайтда дунёда жанговар яккакураш спорт турлари орасида ММА (аралаш жанг санъати) шиддат билан ривожланиб, аксарият спорт ишқибозлари диққат эътиборига тушмоқда.

Бугунги кунга келиб Халқаро аралаш жанг санъатлари федерацияси (IMMAF) хаваскор ММА дунёсининг бошқарув ташкилоти бўлиб 123 та аъзо давлатни ўз ичига олади. 

IMMAF ва UFC ўртасида тузилган шартномага асосан IMMAF хаваскорлар ўртасидаги мусобақаларда ўзини яхши натижалари билан таниткан спортчилар UFC билан профессионал шартнома тузиш имкониятига эга бўлади.

Кеча, 30 январь куни пойтахтимиздаги "Hilton" меҳмонхонасида Халқаро аралаш жанг санъатлари (IMMAF) федерацияси президенти Керрит Браун, ташкилот бош ижрочи директори Дэнсин Уайт ва Осиё қитъаси директори Виссам Аби Надер иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Анжуманда шунингдек Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов ва МОҚ раиси ўринбосари, Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси раисининг биринчи ўринбосари Шерзод Ташматов ҳам иштирок этди. 

Анжуман давомида шу йил октябрь ойида Ўзбекистонда илк бор ММА бўйича ҳаваскорлар ўртасида Жаҳон чемпионати ўтказилиши расман эълон қилинди. Қайд этиш лозимки, бундай мусобақа Марказий Осиёда илк бор ташкил этилади. 

Матбуот анжумани мобайнида ОАВ ходимлари ўзларини қизиқтирган саволлар билан мутасаддиларга мурожаат қилишди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг